Янгиликлар

Муҳтарам Президент!

Сизни туғилган кунингиз билан чин юракдан табриклаймиз! Сизга мустаҳкам соғлик, тинчлик-хотиржамлик тилаймиз. Сизнинг куч-ғайратингиз, шижоатингиз, билим ва тажрибангиз бизга ҳамиша ўрнак бўлиб келмоқда.

Ватанимиз равнақи, миллатимиз камоли учун амалга оширилаётган чуқур янгиланишлар ва ислоҳотлар, илм-фан тараққиёти йўлида изланиш олиб бораётган олимларимиз ва тадқиқотчиларимизга юксак эътибор, республикамиз иқтисодиёти ва ижтимоий ҳаётининг ҳар бир соҳасига инновацияларни кириб бориши мақсадидаги саъй-ҳаракатлар ўз самарасини бермоқда. Бутун дунё бошига тушган пандемия балоси юртимизни ҳам четлаб ўтмади. Шунга қарамай, мамлакатимизнинг иқтисодий ўсиши бошқа давлатларнинг кўрсаткичларига нисбатан юқори эканлиги Сизнинг бошчилигингизда танланган юксалиш йўлининг нақадар тўғри эканини англатади.

Инновацион ривожланиш вазирлиги жамоаси, вазирлик ҳузуридаги илмий-техник кенгашларда фаолият юритаётган олимлар жамоаси рақобатбардош, юқори технологияли маҳсулотлар, инновацион ишланмалар билан Ўзбекистоннинг янада гуллаб-яшнаши, юртимизни халқаро майдонда обрўйининг ошишига жон-жаҳди билан хизмат қилишга тайёр.

Самимият ила,

Инновацион ривожланиш вазирлиги