Янгиликлар

"Ўзбекистон миллий инновацион тизимини модернизация қилиш" лойиҳасини амалга ошириш мақсадида Харид ишлари бўйича мутахассис лавозимига танлов

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ҳамда Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ўртасидаги МБРР-5020-сонли аванс тўғрисидаги битим доирасида “Ўзбекистон миллий инновацион тизимини модернизация қилиш” лойиҳасини тайёрлаш мақсадида Харид ишлари бўйича мутахассис лавозимига танлов эълон қилади. Танловдан муваффақиятли ўтган мутахассис билан 2021 йилнинг 31 декабиригача меҳнат шартномаси тузилади, мутахассиснинг иш сифати ва Лойиҳани амалга ошириш муддатларидан келиб чиққан ҳолда шартнома кейинги йилларга узайтирилиши мумкин.


Мазкур таклифга қизиққанлар 9.00 дан 18.00 гача (Тошкент вақти билан) иш кунлари қуйида кўрсатилган электрон почта манзили орқа қўшимча маълумот олишлари мумкин. Тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган резюме рус ва инглиз тилида 2020 йилнинг 5 августига қадар 18:00 гача ( Тошкент вақти билан) scpuzb@gmail.com электрон манзили бўйича қабул қилинади. тақдим этилиши лозим. Хат мавзуси: “Харид ишлари бўйича мутахассис танлаб олиш”, деб кўрсатилиши лозим.
“Ўзбекистон миллий инновацион тизимини модернизация қилиш” лойиҳаси. Ўзбекистон, Тошкент, Университет кўчаси. E-mail: scpuzb@gmail.com


Техник топшириқни (ТТ) қуйидаги иловада юклаб олиш мумкин:

илова