Янгиликлар

Коронавирусга қарши 200 минг АҚШ доллари миқдорида беғараз кўмак маблағлари жалб этилди.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан «Coca-Cola Ichimligi Uzbekiston, Ltd.» билан ҳамкорликда Ўзбекистонда COVID-19 коронавирус инфекциясининг кенг тарқалишига қарши курашиш учун «The Coca Cola Foundation» жамғармасининг 200 минг АҚШ доллари миқдорида беғараз кўмак маблағлар жалб этилди.

«The Coca Cola Foundation» глобал компаниясининг стратегиясига ва дунёда COVID - 19 коронавирус инфекциясининг тарқалиши билан боғлиқ вазиятга мувофиқ «The Coca-Cola Company» томонидан бутун дунё миқёсида ушбу вирусга қарши курашни қўллаб-қувватлаш учун пул маблағларини ажратиш қарори қабул қилинди.

200 минг АҚШ доллари миқдоридаги беғараз кўмак маблағлари коронавирус инфекциясига қарши курашни қўллаб-қувватлаш ва Ўзбекистон Республикасининг касалланган фуқароларини даволашда кўмаклашиш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ривожлантириш Дастурининг (UNDP) Ўзбекистондаги ваколатхонаси орқали Соғлиқни сақлаш вазирлигига ўтказиб берилди.

Мазкур молиявий ёрдам Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўпкани сунъий вентиляция қилиш ва дастлабки босқичда вирусли инфекция касалликларини юқори даражадаги аниқлик билан диагностика қилиш учун полимер занжир реакция лаборатория ускуналарини харид қилишга йўналтирилган.