Янгиликлар

Молиялаштириладиган лойиҳалар билан танишинг

2020 йил 7 июль куни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг навбатдаги Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди.


Унда илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида эълон қилинган танловлар ҳамда ташаббускор илмий лойиҳалар танловлари натижаларига кўра “Математика, физика ва механика фанлари” ҳамда “Қишлоқ хўжалиги, ветеринария ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш фанлари” бўйича илмий-техник кенгашлар томонидан молиялаштиришга тавсия этилган жами 9 та тематик танловлар ҳамда 1 та ташаббускор лойиҳалар муҳокама қилинди.


Лойиҳалар муҳокамасига ўтишдан аввал ҳайъат раиси коррупцияга қарши курашиш бўйича вазирлик ходимларига ўтказилган йиғилиш ва унда муҳокама қилинган масалалар юзасидан маълумот берди. Лойиҳалар танловларини ўтказишда холислик ва шаффофликни таъминлаш, коррупцияга йўл қўймаслик, лойиҳаларнинг сифати ва натижадорлигини ошириш асосий вазифа эканлиги таъкидланди.


Йиғилиш доирасида шунингдек Халқаро грантларни жалб этиш борасида амалга оширилган ишлар ва бажарилиши зарур бўлган вазифалар муҳокама қилинди.
Муҳокамалар давомида билдирилган таклиф мулоҳазалар натижасида 6 та лойиҳани молиялаштириш, 4 та лойиҳани тегишли Илмий-техник кенгашда қайта кўриб чиқиш, кўрсатилган камчиликларини бартараф этиш юзасидан қарор қабул қилинди.
Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасидаги танловлар натижаларига кўра ИТКлар томонидан молиялаштиришга тавсия этилган лойиҳалар рўйхати