Янгиликлар

Ёш олимлар учун қисқа муддатли илмий стажировкаларни ўташ учун иккинчи босқич саралаш танловлари бўлиб ўтади

Инновацион ривожланиш вазирлиги “Ёш олимларни етакчи хорижий илмий ташкилотларда (марказлар, университетлар ва бошқалар), шу жумладан илмий лабораторияларни жиҳозлаш учун сотиб олинадиган юқори технологик асбоб-ускуналарда ишлаш методикасини ўзлаштириш учун қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш мақсадида уларни танлов асосида саралаш тартиби тўғрисида”ги Низомга ва Эксперт гуруҳининг 2020 йил 29 июндаги
1-сон йиғилиш баёни қарорига мувофиқ қуйидагиларни маълум қилади.

1-иловада келтирилган номзодлар Махсус эксперт гуруҳининг навбатдаги йиғилишида илмий стажировка дастурларини презентация (тақдимот) кўринишида ҳимоя қилишлари учун иккинчи босқич саралаш танловларига таклиф этилади.

Бунда, қуйидагилар:

биринчидан, жаҳон миқёсида коронавирус пандемияси тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазият оқибатида барча давлат чегараларининг ёпилиши муносабати билан форс-мажор ҳолатни инобатга олиб, ёш олимларни илмий стажировкаларини қўллаб-қувватлаш мақсадида, Эксперт гуруҳи томонидан илмий стажировка ўташ муддатлари ўтиб кетган номзодлар бўйича тақдимот ҳимоясини ўтказиш учун имконият берилди.

Номзодлар тақдимот ҳимояси Эксперт гуруҳида маъқулланланган тақдирда номзодни тавсия қилган илмий тадқиқот ёки олий таълим муассасаси томонидан янги муддатлар белгиланган қўшимча таклифнома тақдим этилиши юклатилади.

Шу билан бирга, номзодни тавсия қилган илмий тадқиқот ёки олий таълим муассасаси томонидан янги муддатлар белгиланган қўшимча таклифнома тақдим этилмаган ҳолатда илмий стажировка ўташ рад этилган ҳисобланади.

Бундан ташқари, номзодлар томонидан режалаштирилган илмий стажировканинг давомийлиги муддати сақланиб қолиниши шарт.

Иккинчидан, номзодлар “Тelegram” ижтимоий тармоғида ташкил этилган “Ёш олимлар-2020” гуруҳига қуйидаги ҳавола орқали киритилади.

Маълумот тариқасида, мазкур гуруҳда ҳозирги кунда Республикадаги 180 нафардан ортиқ турли соҳадаги ёш олимлар жамоаси йиғилган. Мазкур гуруғ ёш олимларнинг илмий стажировкаларини ташкил этишда эхтиёжларини, келажакдаги режаларини, таклиф ва тавсияларини ўрганиш, хорижнинг илмий ташкилотлари билан алоқалар ўрнатишда бир бирига кўмаклашиш, амалиёт алмашиш, тақдимот ҳимояси учун тайёрланган презентация материалларини илк муҳокамасини ўтказиши, маълумот (ҳужжат) ларни тўлдириш, ҳамда шу каби долзарб масалаларни ижросини таъминлаш мақсадида жорий этилган.

Республикада коронавирус пандемияси (COVID-19 инфекцияси)нинг тарқалиши билан боғлиқ эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда номзодларнинг тақдимот ҳимоялари “Zoom” платформасида онлайн форматда видеоконференция шаклида ташкил этилади;

номзодларга видеоконференция кириш ID-кодлари “Тelegram” ижтимоий тармоғида ташкил этилган “Ёш олимлар-2020” гуруҳи орқали Вазирлик масъул ходимлари томонидан маълум қилинади;

номзодларга тақдимот ҳимоясини ўтказиш учун 5-10 дақиқа вақт ажратилади;

техник сабабларга кўра тақдимот ҳимояларда иштирок этмаган номзодлар Эксперт гуруҳининг қарорига асосан кейинги кундаги йиғилишга қолдирилиши мумкин;

Эксперт гуруҳининг тақдимот ҳимояларни кўриб чиқиш бўйича сўнги йиғилишигача (йиғилишида) иштирок этмаган номзодлар гуруҳнинг қарорига асосан рад этилиши мумкин;

номзодлар тақдимот ҳимоясига хорижий тилларни ўзининг иш фаолиятини амалга оширишда зарур бўлган даражада билиши ва қўллай олишига;

илмий стажировканинг мақсад ва вазифаларининг долзарблигига ҳамда илмий ёки иқтисодий самарадорлигига;

илмий стажировканинг илмий-тадқиқот ва/ёки олий таълим муассасасининг йўналишлари, эҳтиёжлари ва талабларига мослиги юзасидан пухта тайёргарлик кўрган ҳолда иштирок этишлари талаб қилинади.

2-иловада келтирилган номзодлар бўйича мазкур Низомнинг тегишли бандларига ва Эксперт гуруҳининг қарорига асосан илмий стажировкаларга юбориш рад этилганлигини билдиради.

Қўшимча тариқасида, Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан геология соҳасидаги ёш олимларни етакчи хорижий илмий ташкилотларга қисқа муддатли илмий стажировкаларга юборишни қўллаб-қувватлаш мақсадида қайта эълон жойлаштириш кўзда тутилган. Бунда, расмиятчилик, сансалорлик ва бюрократияга йўл қўймаслик мақсадида 2-иловага мувофиқ номзодлар илгари тақдим этилган маълумот (ҳужжат)ларни етишмаётган ва тегишли қисмини янгилаш зарурати туғилган тақдирда юқори турувчи вазирлик ва идоралар кўзатув хати билан мазкур Низом талаблари асосида тўлдиришга имконият берилади. Шунингдек, илгари тақдим этилган муддати ўтиб кетган маълумот (ҳужжат)лар белгиланган тартибда тақдим этилиши шарт. Тегишли танлов эълони бўйича қўшимча хабардор этилади.