Янгиликлар

Марҳамат тажриба майдонида қурилиш ишлари давом этмоқда

Андижон вилоятининг Марҳамат туманида қад ростлаётган Андижон тажриба-кўргазма майдонида инновацион ғоялар ва лойиҳалар, маҳсулотлар ва технологияларнинг истиқболли турларини ишлаб чиқарилиши режалаштирилган. Унда илмий ва лаборатория тадқиқотларини олиб борилади, тажриба намуналарини, саноат маҳсулотларининг прототипларини ишлаб чиқилади ҳамда уларнинг натижаларини ишлаб чиқаришга жорий этилади.

Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов 25 июнь куни мана шу майдондаги қурилиш ишлари билан танишди, юртимизда ноаъанавий саналадиган амарант, киноа, павловния, годжа, расторопша, чиа , эйхорния, пистия ва азолла каби ўсимликлар экилган тажриба майдонига агротехник тадбирлар борасида фикр алмашди.

Кўргазма майдонида жорий этиладиган ўсимликлардан биогаз олиш технологияси, юқори оқсилли ем ишлаб чиқиш цехи, оқим кучи билан сувни харажатсиз юқорига кўтарувчи гидротаран, ўсимликлар етиштириш лабораториялари барпо этилмоқда.