Янгиликлар

Ҳар бир ҳудудда Ёшлар технопарклари ташкил этилади

 

Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтган брифингда Инновация вазирлиги бошқарма бошлиғи Фирдавс Неъматзода маълум қилди.

 Технопарклар фаолиятининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат бўлади:

ҳудудларда вазирлик ҳузуридаги Ёшлар академиясининг фаолиятини ривожлантириш, ёшларнинг интеллектуал, илмий, ижодий салоҳиятини ошириш;

ҳудудларда ёшларнинг таҳлилий фикрлаш, уларни илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятга кенг жалб этиш;

ёшларнинг «стартап» лойиҳаларини ривожлантириш ва уларни амалга ошириш учун ягона майдон ташкил этиш орқали ҳудудларнинг инновацион салоҳиятини ошириш;

ҳудудларни сифатли, юқори технологияли маҳсулотлар ва хизматлар билан таъминлаш мақсадида илм-фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини чуқурлаштириш;

иқтидорли ёшларни ривожланган хорижий мамлакатларнинг нуфузли илмий марказлари, университетлари, технопарклари ва ишлаб чиқариш ташкилотларида малака оширишларига кўмаклашиш;

иқтидорли ёшлар томонидан таклиф этилган долзарб йўналишлар бўйича лойиҳаларни саралаш ҳамда вазирлик томонидан мавзуга оид грантлар бериш юзасидан эълон қилиб бориладиган танловларга йўналтириш.

Видео