Янгиликлар

2020 йил 1-чорагида молиялаштирилган илмий лойиҳалар тўғрисида маълумот

 Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан 2020 йил январь-март ойларида умумий молиялаштириш ҳажми 22 789,0 млн. сўм бўлган жами 29 та илмий лойиҳа молиялаштирилди.

Шундан:

умумий молиялаштириш ҳажми 5 800,0 млн. сўм бўлган бажарилиши уч йилга мўлжалланган 7 та амалий лойиҳа;

умумий молиялаштириш ҳажми 3 295,4 млн. сўм бўлган бажарилиши икки йилга мўлжалланган 2 та амалий лойиҳа;

умумий молиялаштириш ҳажми 10 950,0 млн. сўм бўлган бажарилиши икки йилга мўлжалланган 7 та инновацион лойиҳа;

умумий молиялаштириш ҳажми 2 843,6 млн. сўм бўлган 2020 йилдан молиялаштирилиши тўхтатилган лойиҳалар маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган янги истиқболли 13 та амалий лойиҳалардир.

 

Шунингдек, “Ўзбекистон-Туркия” стартап ва инновацион лойиҳалар танлови натижаларига кўра 1 та стартап лойиҳаси  826 млн. сўм ҳажмида молиялаштирилди.

 

2020-2022 йилларда амалга ошириладиган бажарилиши уч йилга мўлжалланган илмий фаолиятга оид давлат дастурларига киритиладиган амалий лойиҳалар рўйхати