Янгиликлар

Геология йўналишидаги лойиҳалар муҳокама қилинди

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмаси талабларига мувофиқ геология йўналишида амалга ошириладиган амалий ва инновацион лойиҳалар танловини эълон қилинган бўлиб, танловнинг асосий мақсади геология йўналишида тармоқдаги мавжуд муаммолар, реал эҳтиёжлар ҳамда ҳудудий муаммоларни ҳал этишга қаратилган илмий ҳажмдор маҳсулотлар ва инновацион технологияларни яратишдан иборат.

Танлов мавзулари Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2020 йил 31 январда олимлар, ёш тадқиқотчилар, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари ҳамда ишлаб чиқариш тармоқлари корхоналари вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувида математика, кимё, биология ва геология соҳаларидаги мавжуд долзарб масалаларни ўрганиш асосида илмий-тадқиқот мавзуларининг банкини яратиш ва тадқиқотчилар учун эълон қилиш юзасидан белгилаб берилган устувор вазифалар доирасида шакллантирилган.

Инновация ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги «Ер тўғрисидаги фанлар» бўйича Илмий техник кенгашнинг навбатдаги мажлисида ушбу танловга топширилган лойиҳалар муҳокама қилинди ва тегишли хулосалар қабул қилинди. Ангрен ва Янги-Ангрен ИEС кул-шлак чиқиндиларини қайта ишлаш асосида нодир ер элементлари ва қимматли металларни ажратиб олишнинг комплекс технологиясини яратиш мавзусига алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, мажлисда «Ўзбекистонда яширин олтин конларининг наноминералогик ва наногеокимёвий усуллари ҳамда қидирув-баҳолаш тамойиллари» мавзуси бўйича топширилган лойиҳа ҳам муҳокама қилинди.

Лойиҳалар юзасидан вазирлик Ҳайъати якуний хулосани қабул қилади