Янгиликлар

Молиялаштириладиган лойиҳалар билан танишинг

2020 йил 16 июнь куни Инновацион ривожланиш вазирлиги Ҳайъатининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида эълон қилинган танловлар ҳамда ташаббускор илмий лойиҳалар танловлари натижаларига кўра “Техника фанлари”, “Тарих ва ижтимоий фанлар”, “Қишлоқ хўжалиги, ветеринария ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш фанлари”, “Фармакология ва фармацевтика фанлари” бўйича илмий-техник кенгашлар томонидан молиялаштиришга тавсия этилган жами 11 та илмий лойиҳа муҳокама қилинди.
Муҳокамалар давомида билдирилган таклиф мулоҳазалар натижасида 9 та лойиҳани молиялаштириш, 2 та лойиҳани тегишли Илмий-техник кенгашда қайта кўриб чиқиш, кўрсатилган камчиликларини бартараф этиш юзасидан қарор қабул қилинди.

Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасидаги танловлар натижаларига кўра ИТКлар томонидан молиялаштиришга тавсия этилган лойиҳалар рўйхати

 

Ташаббускор илмий-тадқиқот лойиҳалари танловлари натижаларига кўра ИТКлар томонидан молиялаштиришга тавсия этилган лойиҳалар рўйхати