Янгиликлар

Қашқадарёда Ал-Хоразмий издошлари бор!

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожлантириш вазирлиги,Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қашқадарё вилоят ҳудудий бошқармаси, вилоят халқ таълими бошқармаси, Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи вилоят Кенгаши ва Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали ҳамкорлигида ўтказилган “Ал-Хоразмий издошлари” номли ёш робототехниклар кўргазмаси ва очиқ эшиклар кунида вилоятдаги Олий ўқув юртлари талабалари, мактаб ўқувчилари, “Баркамол авлод” ёшлар маркази тўгарак аъзоларининг изланувчан ўқувчи-ёшлари робототехника қурилмалари, янги лойиҳалари билан иштирок этдилар.

“Насаф илм маскани” нодавлат таълим муассасаси ўқувчиси Асадбек Рўзиев “Робот футболчи”,“Ақлли баскетболчи” ва “Ақлли машина” қурилмаси билан 1-ўринни эгаллади.

Қарши банк коллежи ўқувчиси Фазлиддин Фазлиддинов яратган “Бино ва иншоотлар учун масофадан туриб электр таъминотини бошқарадиган ақлли қурилма”си 2-ўринга муносиб топилди.

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали “Дастурчилар жамоаси”нинг “Эшик ва сейфлар ҳамда транспорт воситаси учун электрон ҳимоя” қурилмаси 3-ўрин соҳиби бўлди.

Совриндорлар ва фаол иштирокчилар ташкилотчилар томонидан дипломлар ва ташаккурномалар ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланишди