Янгиликлар

Абу Али ибн Сино номидаги мактабга қабул қилинган 8-синф ўқувчилари рўйхати тақдим этилди  

 

20-23 август кунлари Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ўқувчиларни қабул қилиш юзасидан 2019-2020 ўқув йили учун тест синовлари бўлмоқда.

20 август куни 7-синфлар учун тест синовлари ўтказилди. Уларнинг натижалари билан қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

21 август куни 8-синфлар учун тест синовлари бўлиб ўтди.

8-синфнинг ўзбек гуруҳига жами 107 нафар ўқувчи ҳужжат топширган бўлиб, улардан 10 нафари суҳбат асосида имтиёзли қабул қилинди. 29 нафар ўқувчи 96 дан 44 гача балл тўплаб, мактаб-интернатга қабул қилинди. 42 балл тўплаган 2 нафар ўқувчидан 1 нафари қўшимча суҳбат асосида ўқишга қабул қилинади.

8-синфнинг рус гуруҳига жами 62 нафар ўқувчи ҳужжат топширган бўлиб, улардан 39 нафар ўқувчи 80 дан 32 гача балл тўплаб, мактаб-интернатга қабул қилинди. 30 балл тўплаган 2 нафар ўқувчилардан 1 нафари қўшимча суҳбат асосида ўқишга қабул қилинади.

Суҳбат натижалари бўйича алоҳида маълумот берилади.

8-sinf (o'zb)8-sinf (rus)