Янгиликлар

Инновацион ривожланиш вазири Андижон тажриба-кўргазма майдони қурилиш ишлари билан танишди

Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазири Андижон вилоятида Андижон тажриба-кўргазма майдони қурилиш ишлари билан танишди.

Андижон тажриба-кўргазма майдони асосий биноси қурилиш ишларини якунлаш, қайта ишлаш ҳамда ишлаб чиқариш зонаси учун зарур техникаларни харид қилишда халқаро грантларни жалб қилиш топшириғи берилди. Тажриба-кўргазма майдонининг умумий ер майдони 9 гектар, экин майдони 8 гектар ва ишлаб чиқариш зонаси 1 гектарга тенг. Экин майдонларида доривор ўсимликлар турини кўпайтириш, аҳолининг томорқа ерларига доривор ўсимликлар кўчатларини етказиб бериш ва бу орқали уларнинг даромадини ошириш, иш билан таъминлашга қаратилган фаолият ташкил этиш кўзда тутилмоқда. Экин майдонларида, хусусан, амарант, киноа, стевия, павловния кўчатлари етиштирилади. Бир йилда 20 тонна Амарант дони, 1500 тонна ем-озуқа ва 16 тонна доривор ўсимликлар етиштириш режалаштирилмоқда.

Лойиҳани амалга ошириш орқали аҳолини янги касбга ўргатиш, фермерлар, ёш олимлар, ихтирочилар учун тажриба майдони сифатида маслаҳат маркази яратиш, мини-технологиялар трансферини амалга ошириш орқали аҳолининг ўз ўзини банд қилишига кўмаклашиш ва Инновацион технологиялар асосида доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлаш орқали халқнинг даромадини ошириш каби вазифалар амалга ошиши кутилмоқда.

Лойиҳа қиймати 19.38 млрд сўмга тенг бўлиб, ундан 8.38 млрд сўм Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш фонди, 11 млрд сўм Жаҳон банки маблағларини ташкил этади.