Янгиликлар

Ўзбекистон олимларининг салоҳияти ошиб бормоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан сўнгги йилларда илм-фанни устувор ривожлантириш, олимларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг тадқиқот ишларини олиб боришларига зарур шарт-шароитлар яратиб бериш юзасидан амалга оширилаётган ислоҳотлар ўз самарасини кўрсатмоқда.
Хусусан, сўнги 3 йилда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қатор янги университетлар, халқаро таълим даргоҳлари, янги илмий институтлар шулар жумласидандир. Олимларга ҳамда ёш олимларга ажратилаётган имтиёзлар ҳам уларни тадқиқот ишлари кўламини кенгайтиришга ундамоқда.


Олимларимизнинг тадқиқот натижаларини эса халқаро, нуфузи катта бўлган Scopus, Web of Science, Science direct рўйҳатига кирувчи журналлардаги тадқиқот натижалари нашр этилган мақолаларда кўриш мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан олимларни қўллаб-қувватлаш мақсадида нуфузи ҳамда илмий тадқиқот натижалари чоп этилиши юзасидан жаҳонда етакчилик қилувчи Springer Nature билан ўзаро ҳамкорлик йўлга қўйилган. Springer Nature маълумотлар базасидан ҳозирги кунда илмий йўналишлардаги долзарб муаммоларнинг самарали ечимлари тўғрисида маълумотларни олиш мумкин. Ушбу маълумотлар базаси дунёнинг энг нуфузли университетлари ҳамда илмий-тадқиқот институтлари билан ҳамкорликда ишлаб келмоқда.
Юртимиз олимларининг салоҳиятлари ошиб бораётганини Springer Nature журналларида қисқа вақт оралиғида чоп этилаётган мақолаларининг ҳилма ҳиллиги ва сони билан яққол исботлаш мумкин.
Жорий йил бошидан Springer Nature базасига кирувчи журналларда жами 62 та тадқиқот натижалари (китоб, монография, мақола, конференциялар учун материаллар ва бошқалар) чоп этилган бўлиб, 2019 йилдан буён бу кўрсатгич 136 тага етган.
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги жамоаси номидан барча тадқиқотчиларимизни илмий изланишларга чоралаб, Вазирлигимиз томонидан Сизлар учун бугундан ҳам кўпроқ имкониятлар яратишга ҳаракат қилиб қоламиз.