Янгиликлар

Стартапчилар ва стартапчиликка ҳавасмандларни сўровномада қатнашишга чақирамиз!  

Ушбу сўровнома юртимиздаги стартапларни ўрганиш доирасида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги билан биргаликда ERGO Analytics хусусий консалтинг ва тадқиқот компанияси томонидан ўтказилмоқда.

Мазкур тадқиқот стартап компанияларнинг асосий хусусиятлари, асосчиларининг портрети, молиялаштириш усуллари, ривожланиш режалари, улар дуч келаётган қийинчиликлар ва мавжуд эҳтиёжлари, шунингдек, бизнес юритишнинг алоҳида жиҳатларини аниқлашга қаратилган. Сўровноманинг асосий мақсади — Ўзбекистонда стартап корхоналар бўйича мавжуд камчиликларни бартараф этиш ва уларнинг фаолиятига доир шарт-шароитларини янада яхшилаш.

Ҳавола орқали ўтиб саволларга жавоб беришнгизни сўраймиз. Шунингдек мазкур ҳаволани манфаатдор танишларингиз билан бўлишинг.