Янгиликлар

Илмий-техник кенгашлар: мотуридия таълимоти, COVID-19га қарши дори препаратлари ва e-ziyoratturizm

 

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги “Тарих ва Ижтимоий фанлар”, “Фармацевтика ва фармакология фанлари” ҳамда “Иқтисод ва ҳуқуқ фанлари” бўйича Илмий-техник кенгашларининг навбатдаги мажлислари онлайн тарзда Zoom дастури орқали ўтказилди.

Вазирлик томонидан “Мотуридия таълимотига оид ақидавий матнларнинг академик таржима ва шарҳлари ҳамда уларнинг электрон кутубхонасини яратиш”, “Марказий Осиё мутафаккирлари асарлари асосида бузғунчи ғояларга қарши маърифий, тарбиявий кураш асосларини ўзида жамлаган мультимедиа дастури ҳамда мобил иловасини яратиш” инновацион лойиҳалар мавзулари эълон қилинган бўлиб, улар бўйича келиб тушган лойиҳалар муҳокама қилинди.

“Фармацевтика ва фармакология фанлари” йўналишида вазирлик томонидан ўткир респиратор вирусли инфекцияларга қарши мавжуд дори препаратларини COVID-19 коронавирусини даволашда фойдаланиш учун танлаб олиш мақсадида уларнинг тезкор лаборатория синовларини ўтказиш бўйича эълон қилган инновацион лойиҳалар танловига топширилган лойиҳа муҳокама қилинди. Танловнинг асосий мақсади – ўткир респиратор вирусли инфекцияларга қарши мавжуд маҳаллий дори препаратлари устида тезкор махсус лаборатория синовларини ўтказиш асосида COVID-19 коронавирусини даволаш амалиётида тўғридан-тўғри фойдаланиш учун энг самарали маҳаллий препаратларни танлаб олишдан иборат эди. Лойиҳага белгиланган экспертлар хулосаси ҳамда мажлисда билдирилган фикр-мулоҳазалар асосида лойиҳа юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

“Иқтисод ва ҳуқуқ фанлари” бўйича Илмий-техник Кенгаш мажлисида Давлат илмий-техник дастурлари доирасида бажариладиган амалий ва инновацион лойиҳалар танловларига тақдим қилинган лойиҳалар муҳокамаси ўтказилиб, “e-ziyoratturizm” электрон платформасини яратиш” мавзуси бўйича инновацион лойиҳалар танловига топширилган лойиҳаларда вазирлик буюртмачи сифатида ижрочилар олдига қўйилган масалалар атрофлича очиб берилмагани, лойиҳаларда бажариладиган ишлар сифатида олдинги лойиҳаларда бажарилган ва бажарилаётган ишларни қайд этиш билдан чекланиш ҳолатлари кузатилган кўрсатиб берилди.

Барча кўриб чиқилган лойиҳалар юзасидан қабул қилинган ИТК қарорлари вазирлик Ҳайъати томонидан кўриб чиқилади ва якуний хулоса қабул қилинади.