Янгиликлар

Танловлар натижаларига кўра молиялаштиришга тавсия этилган амалий ва инновацион лойиҳалар

Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида ташкил этилаётган инновацион ҳамда амалий лойиҳалар танловлари натижаларини эълон қилишни давом этамиз. 

Ҳайъат муҳокамасига киритилган лойиҳалар тегишли Илмий-техник кенгашлар томонидан экспертизадан ўтказилиб, лойиҳа илмий раҳбарларининг тақдимоти тингланган. Тақдимот бўйича Илмий-техник кенгаш аъзолари, экспертлар хулосалари асосида ҳар бир лойиҳа бўйича қарор чиқарилган.

Илмий-техник кенгашлар томонидан экспертизадан ўтказилган ва молиялаштиришга тавсия этилган лойиҳалар Ҳайъат аъзолари томонидан муҳокама қилиниб, Ҳайъат қарорига кўра қуйидаги лойиҳалар молиялаштиришга тавсия этилди.