Янгиликлар

Инновацион ривожланиш вазири Сирдарё вилоятида Бизнес-акселератор ўқув-амалий маркази қурилиш ишлари билан танишди

Жорий йилнинг 16 май куни инновацион ривожланиш вазири Сирдарё вилоятига ташриф буюрди ва Бизнес-акселератор ўқув-амалий маркази қурилиш ишлар билан танишди.
Вазирлар Маҳкамасининг 30.06.2019 йилдаги 545-сон қарорига мувофиқ, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги мактабгача ёшдаги болалар учун инновацион технопаркни ҳам ўз ичига олувчи “Бизнес-акселератор” ўқув-амалий маркази ташкил этилди.
“Бизнес-акселератор”нинг мақсади ёшларни иш билан таъминлаш, уларда муҳандислик кўникмаларини шакллантириш ва инновацион фаолиятга бўлган қизиқишини уйғотиш, шунингдек, ҳудуднинг ижтимоий ҳолатини яхшилаш.
«Сирдарё бизнес-акселератор» маркази Сирдарё педагогика коллежининг фойдаланилмай турган 1- ва 2-сонли ётоқхона бинолари ўрнига замонавий Бизнес-акселератор ўқув амалий марказининг биноси ва ишлаб чиқариш корпуси қурилмоқда. Бугунги кунда 85% қурилиш монтаж ишлари якунланган, жумладан А блокида том қисми ёпилган, битон плиталар қуйилган, сантехник ва электриклар ишлари тугалланган. Б блокида том қисми ёпилган, сантехника барча ишлари тугалланган бўлиб, В блокида сандвич панеллар орқали бинонинг том ва ён қисмлари ёпилган, ромлар ўрнатилган, сантехника ишлари давом тугалланган. Ҳозирда пардозлаш ишлари олиб борилмоқда.