Янгиликлар

“Болаларнинг инновацион иншо ва видеолари” танлови якунланди

Президентимизнинг 5 та муҳим ташаббусидан бири бўлган 3-ташаббуси аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан фойдаланишни ташкил этиш, ёшларимизнинг дастурлашга бўлган қизиқишларини ошириш ҳамда иқтидорли ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини намоён этиш мақсадида Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан “Болаларнинг инновацион иншо ва видеолари” танловига эълон берилиб, ушбу танлов жорий йилнинг 10 февралдан 1 майгача бўлиб ўтди.
Танлов эълони ижтимоий тармоқларда, вазирликнинг https://mininnovation.uz, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат портали https://www.gov.uz ҳамда бир қатор телеграм каналларда берилди.
Танлов бўйича тайёрланган ишларни қабул қилиш учун https://t.me/innovator_insho, https://t.me/innovator_video телеграм гуруҳлари очилди, шунингдек танлов шартлари иштирокчиларга тушунарли бўлиши учун https://t.me/innovator_insho_video телеграм канали яратилди ва танлов бўйича маълумотлар бериб борилди.
Танлов 2 йўналишда бўлиб:
1. 4-7-ёшли болалар ўртасида “Менинг биринчи дастурим” мавзусида видео лавҳа ҳосил қилиш;
2. 8-14-ёшли болалар ўртасида иншо ёзиш.
Иншо йўналиши ҳам ўз навбатида 2 гуруҳга бўлиниб:
1. 8-10-ёшли болалар ўртасида “Мен новаторман” мавзусида иншо ёзиш;
2. 11-14 ёшли болалар ўртасида “Менинг инновацион ғоям” мавзусида иншо ёзиш.
Танловга жами 41 та иш келиб тушган бўлиб, шундан:
ўзбек тилида – 31 та;
рус тилида – 10 та;
Танлов йўналишларининг ёшга кўра тақсимланиши:
4-7-ёш болалар ўртасида видео лавҳа ҳосил қилиш йўналишида: 12 та
8-10-ёш болалар ўртасида иншо ёзиш йўналишида: 8 та
11-14-ёш болалар ўртасида иншо ёзиш йўналишида: 21 та
Шундан иншо ёзиш йўналишида:
9 ёшли болалар – 3 та иншо;
10 ёшли болалар – 5 та иншо;
11 ёшли болалар – 5 та иншо;
12 ёшли болалар – 6 та иншо;
13 ёшли болалар – 6 та иншо;
14 ёшли болалар – 4 та иншо;
Танлов эълонига мувофиқ йўналишлар бўйича 2 нафардан ғолиблар аниқлаб олинди.
Танлов натижаларига кўра видео лавҳа ҳосил қилиш йўналиши бўйича Қушназаров Султонмурод ва Мақсуджанова Дурдона ғолиб деб топилди;
Иншо ёзиш йўналишида 8-10-ёшли болалар ўртасида - Зиёдуллаев Муҳаммад Мақсуд ўғли ва Паизбеков Чингиз Тимурланович, 11-14-ёшли болалар ўртасида Турсунбоев Амирхон Иномжон ўғли ва Шавкатова Заҳро Жасур қизи ғолиб деб топилдилар.
Ғолибларга танлов эълонига кўра ёшларни ўз ғояларини такомиллаштиришлари учун Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар академиясининг ғоялар генератори платформаси аъзолигига қабул қилинадилар ҳамда “JuniorCode” (болалар учун дастурлаш) курсида бепул ўқиш имкониятига эга бўладилар.