Янгиликлар

Инновацион ривожланиш вазири бошчилигида яна бир карвон Сирдарёга йўл олди

Ўзбек халқининг бирдамлиги, бир мақсад йўлида тезкор жипслаша олиши иқтидори намоён бўлиб турган, халқ ўз давлати билан баҳамжиҳат ҳаракат қилаётган бир пайтда яна бир синовга дуч келинди. Кутилмаганда Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омборида фавқулодда вазият юз берди.
Шу оғир дамларда республикамиз фуқаролари Сирдарё халқига ёрдам қўлини чўзишга ошиқди. Инновацион ривожланиш вазирлигида ҳам штаб ташкил этилиб, “Сирдарёга ёрдам” шиори остида хайрия акцияси эълон қилинди.
Махсус ҳисоб рақамига ихтиёрий 53,2 млн. сўм пул маблағлари йиғилди. Биринчи карвон билан оғир шароитга тушиб қолган юртдошларимизга 3,8 минг. кг. турли озиқ-овқат, 3,5 минг дона турли кийим кечак ва 1,3 минг дона гигиена ва тозалаш маҳсулотлари Гулистон шаҳрида ташкил этилган марказлашган омборхонага вазирлик ходимлари ва жамоатчилик аъзолари иштирокида етказилди.
Сирдарё вилояти ҳокимлиги томонидан маълум қилинган фуқароларнинг эҳтиёжидан келиб чиқиб, заруратга кўра маиший техникалар харид қилинди. Бугун, 16 май куни эса оғир шароитга тушиб қолган юртдошларимизга телевизор, минипеч каби маиший техникалардан иборат совғалар ҳамда янги кийим-кечаклар ортилган навбатдаги карвон Инновацион ривожланиш вазири бошчилигида Сирдарё вилоятига йўл олди.
Ушбу эзгу ишга вазирлик жамоаси, унинг таркибидаги тузилмалар ходимлари, вазирлик ҳузуридаги Илмий-техник кенгашлар аъзолари, олимлар ва тадбиркорлар, “Яшнобод” технопарки резидентлари, вазирлик ҳузуридаги “Ёшлар академияси” аъзолари ва стартапчи ёшлар ўз ҳиссаларини қўшдилар.

Сирдарё вилоятида юз берган табиий офат оқибатларини бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида кўрсатилаётган ҳомийлик маблағлари ва моддий ёрдам тўғрисида маълумот