Янгиликлар

Вазирлар Маҳкамасининг Биология хилма-хиллиги ҳақидаги Конвенциянинг биохавфсизлик бўйича Картахена протоколи қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги қарори қабул қилинди

Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг биологик хилма-хиллик ҳақидаги Конвенциянинг биохавфсизлик бўйича Картахена протоколида белгиланган миллий мувофиқлаштирувчи марказ вазифаларини Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Геномика ва биоинформатика марказига юклаш тўғрисидаги таклифига розилик берилади.
Марказга қуйидаги қўшимча вазифалар юкланади:
генетик модификацияланган организмларнинг (кейинги ўринларда ГМО) биологик хавфсизлиги бўйича илмий тадқиқотлар натижаларини ҳамда бошқа маълумотларини таҳлил қилиш ва ўрганиш;
озиқ-овқат хом ашёси, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳамда озуқа ва уруғларда ГМО ни аниқлаш бўйича лаборатория тадқиқотлари, шунингдек, хўжалик шартномалари асосида таҳлилларини ўтказиш;
республикада синовдан ўтказилиши ёки ишлатилиши кутилаётган ГМО ва унинг асосида яратилган маҳсулотлар хавфсизлиги бўйича илмий асосланган экспертизалар ташкил этиш;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар, юридик ва жисмоний шахсларга ҳамда оммавий ахборот воситаларига биологик хавфсизлик тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиб бориш, илмий, илмий-техник, экологик, ҳуқуқий ахборот ва тажриба алмашинувига кўмаклашиш;
халқаро ахборот тармоқларидаги биологик хавфсизлик тўғрисидаги маълумотлар асосида миллий маълумотлар базасини яратиш;
хорижий мамлакатлар биологик хавфсизлик ташкилотлари ва халқаро ташкилотлар билан маълумотлар алмашиш;
ГМОларни аниқлаш ва уларни атроф-муҳитга чиқаришнинг хавфини баҳолаш соҳасида кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишда иштирок этиш;
Биологик хилма-хиллик тўғрисидаги Конвенция котибияти билан биологик хавфсизлик масалалари бўйича доимий алоқада бўлиш ва биологик хавфсизлик соҳасида воситачилик механизмини жорий этиш;
Биологик хилма-хилликни таъминлашнинг меъёрий-ҳуқуқий хужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этиш.
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялари марказига озиқ-овқат хом ашёси қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳамда озуқа ва уруғларда ГМОни аниқлаш бўйича референс-лаборатория вазифалари юклатилди.
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси 2020 йилдан бошлаб белгиланган тартибда Картахена протоколи қоидаларининг бажарилиши юзасидан Биологик хилма-хиллик хақидаги Конвенция котибиятига хисобот бериб боради.
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси Картахена протоколи қоидаларини амалга оширишда ўзларига таалуқли қисми бўйича масъул ваколатли органлар этиб белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлигининг виза талабномаларига биноан Картахена протоколи масалалари бўйича ташриф буюрувчи хорижий мутахассисларга Ўзбекистон Республикасига кириш визаларини белгиланган тартибда консуллик йиғимлари ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирилмасдан, белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги:
биологик хавфсизликни таъминлаш, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳамда озуқа ва уруғлар таркибида ГМОни тадқиқ этишга қаратилган фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳаларни танловлар асосида шакллантирилишини таъминлайди.

Ҳужжатнинг тўлиқ матни