Янгиликлар

“Филология, психология, педагогика фанлари” ИТК йиғилиши ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги “Филология, психология, педагогика фанлари” бўйича Илмий-техник кенгашнинг ротациядан кейинги тартибининг дастлабки мажлиси онлайн тарзда Zoom дастури орқали ўтказилди.

Мажлисда Инновацион ривожланиш вазирининг “Филология, психология, педагогика фанлари” бўйича Илмий техник кенгашнинг янги таркибини тасдиқлаш тўғрисидаги буйруғи ҳамда Илмий техник кенгаш таркиби билан билан таништирилди. Шунингдек, “Илмий техник кенгашлар тўғрисидаги Низом” га биноан Кенгаш фаолиятини ташкил қилиш, унинг аъзоларининг вазифалари, ваколатлари ҳақида тушунтириш берилди.
Вазирлик томонидан молиялаштириладиган барча турдаги лойиҳаларни шакллантириш, кўриб чиқиш, техник ва илмий экспертизадан ўтказиш, молиялаштиришга тавсия этиш жараёни белгиланган тартибда амалга оширилишига қатъий риоя қилинишини алоҳида таъкидлади. Бунинг учун Кенгашнинг ҳар бир аъзосидан ушбу меъёрий ҳужжатлар билан яқиндан танишиши талаб этилади.
Шунингдек, мажлисда кун тартибига киритилган Давлат илмий-техник дастурлари доирасида бажариладиган амалий ва инновацион лойиҳалар танловларига тақдим қилинган лойиҳалар муҳокамаси ўтказилди. Экспертлар томонидан ижобий хулоса олган лойиҳалар мажлис жараёнида билдирилган фикр мулоҳазалар асосида молиялаштиришга тавсия этилди.

Шунингдек, айрим лойиҳаларга рад жавоб берилди. Аксарият лойиҳаларда вазирлик томонидан берилган эълонларда лойиҳа олдига қўйилган вазифалар аниқ очиб берилмагани, лойиҳалар рефератив мазмунга эгалиги, лойиҳа натижаси асосан нашр ишлари, илмий анжуманлар ўтказиш билан чекланиши, айрим лойиҳаларда кўзда тутилган вазифалар ижрочи ташкилотнинг низомдаги вазифаларини акс этиши кўрсатиб ўтилди. Бу камчиликлар лойиҳа илмий раҳбарларига тушунтирилди.

Лойиҳалар юзасидан қабул қилинган ИТК қарори вазирлик Ҳайъати томонидан кўриб чиқилади ва якуни хулоса қабул қилинади.