Янгиликлар

Nano маълумотлар базаси бўйича вебинар бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 5 май куни Инновацион ривожланиш вазирлиги кўмагида Springer Nature нашриёти томонидан "Nano" маълумотлар базаси бўйича вебинар бўлиб ўтади. Вебинар инглиз тилида ўтказилади. Вебинар мавзуси: «Nano – илм-фан ва технологияларнинг янги даври».

Тадбирда наноматериаллар ва технологияларни ишлаб чиқиш ва тадқиқ қилиш билан шуғулланадиган олимлар иштирок этишлари мумкин. Маърузачи сифатида фан доктори Праноти Кширсагар иштирок этади.

"Nano" - дунёдаги наноматериаллар ва адабий маълумотларга оид энг тўлиқ маълумот базасидир. Унда 300 000 дан ортиқ наноматериаллар резюмеси, турли журналларда нанотехнологиялар бўйича 800 000 тадан ортиқ мақолалар ва нанотехнология бўйича 24 миллиондан ортиқ патентлар ҳақида маълумот тўпланган.

Вебинарда қидирув функциялари, наноматериаллар бўйича аниқ хулосалар, мақолалар ва патентлар ҳақидаги масалалар муҳокама қилинади.

Вебинар бошланишидан аввал қуйидаги ҳавола орқали рўйхатдан ўтишингиз мумкин:

https://register.gotowebinar.com/register/3834523018896524556

Сана: 5 май, 15:00.

Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан вазирлик ва Springer Nature халқаро нашриётининг қўшма лойиҳасини қўллаб-қувватлаш учун Телеграм ижтимоий тармоғида гуруҳ тузилди. Унда ўқитувчилар, тадқиқотчилар, докторантлар ва талабалар учун Springer Nature нашриётининг манбаларига кириш масаласи бўйича маълумотлар, шунингдек мавзулар бўйича семинар ва вебинарлар тўғрисидаги маълумот олишингиз мумкин. Тадқиқот мавзусидаги мақолаларни қандай топиш мумкин? Хорижий рейтинг журналини қандай танлаш мумкин? Хорижий журнал учун илмий мақола қандай ёзилади? Гуруҳга қўшилинг ва сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг