Янгиликлар

Инновацион ривожланиш вазирлиги Жаҳон банки вакиллари билан онлайн мулоқот олиб борди

Инновацион ривожланиш вазирлиги Жаҳон банки вакиллари билан онлайн мулоқот ўтказди. Онлайн учрашувда Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов, Инновацион ривожланиш вазирининг Халқаро маслаҳатчиси Ербол Сулейменов, вазирликнинг Тижоратлаштириш бошқармаси бошлиғи Жамолиддин Бобохонов иштирок этдилар. Жаҳон банки томонданЛойиҳалар раҳбарлари Пауло Корреа ва Ералы Бексултан ҳамда Хусусий сектор бўйича мутахассис Гаухар Оспанова қатнашди.

Томонлар Ўзбекистонда илмий ишланмаларни тижоратлаштириш лойиҳасини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар. Мазкур лойиҳа амалий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини қўллаб-қувватлашга қаратилган янги ёндашувларни жорий этишга қаратилган бўлиб, тадқиқотларнинг сифат ва долзарблик жиҳатдан юқори даражада бўлишига хизмат қилади.

Онлайн мулоқот давомида лойиҳани амалга ошириш учун аванс маблағларини тақдим этиш учун учун шартнома имзолаш тўғрисида музокаралар олиб борилди. Шунингдек, коронавирус пандемияси муносабаьти билан аванс маблағларидан COVID 19 коронавирусига қарши кураш ва унинг оқибатларини бартараф этишга қаратилган лойиҳаларга сарфлаш масаласи муҳокама этилди.

Ўз навбатида Инновацион ривожланиш вазирлиги илмий ишланмаларни тижоратлаштириш ва республикамизда COVID-19 коронавирусга қарши самарали курашиш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида сўз юритди.

Онлайн мулоқот натижаларига кўра, Ўзбекистонда илмий ишланмаларни тижоратлаштириш бўйича концепцияни 2020 йилнинг май ойигача тайёрланишига келишиб олинди. Томонлар лойиҳани тезроқ ишга тушириш учун ҳамкорликдаги ишларни янада тезлаштириш лозимлигини қайд этдилар. Жаҳон банки коронавирусга қарши курашга доир лойиҳаларни молиялаштиришни қўллаб қувватлашга тайёр эканини билдирди.