Янгиликлар

Инновацион ривожланиш вазирлиги ходимлари хайрли акцияга қўшилди

Айни мураккаб вазиятда ўзбек халқига хос бўлган баҳамжиҳатлик ва саховатпешалик коронавирус инфекциясига қарши кураш доирасида ташкил этилган “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига келиб тушаётган беминнат маблағларда намоён бўлмоқда.

Инновацион ривожланиш вазирлиги ходимлари ҳам ўз иш ҳақларининг бир қисмини “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига беғараз ўтказиб бердилар.

Жамоат фондига тушган маблағлар коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ва уни қисқа фурсатларда бартараф этишга хизмат қилади.

Фуқаролар ва хориждаги ватандошларимиз “Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондининг ҳисоб рақамларига жисмоний ёки юридик шахс сифатида маблағ ўтказиш йўли билан ўз ҳиссаларини қўшишлари ҳам мумкин.

1 апрелга қадар “Меҳр-шафқат ва саломатлик“ жамоат фондига 30 миллиард сўмга яқин пул келиб тушган.

Жамоат фонди реквизитлари:

Манзил: 100027, Тошкент ш, Шайхонтохур тумани, к. Фурқат, 1 уй;

Телефон: 71-245-34-05, 71-245-34-47, 71-245-38-59;

Электрон манзил: mehr@info.uz;

Хисоб-рақамлари:

- 20 212 000 4001 0173 4001 (сўмдаги);

- 20 212 840 9001 0173 4001 (АҚШ долларидаги);

- 20 212 978 0001 0173 4001 (Евродаги);

Банк номи: “Ипотека-банк”, Мехнат филиал;

МФО: 00 423, ИНН: 200 897 248, ОКОНХ: 98 600.