Янгиликлар

Ёш ихтирочи масофадан иссиқлик ҳароратини ўлчайдиган термометрнинг маҳаллий прототипини яратди

Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ишланмаларни жорий этиш илмий-амалий маркази томонидан COVID-19 коронавирусидан ҳимояланиш мақсадида бир қатор кичик лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Ёш ихтирочиларимиздан Бунёдбек Зарипов масофадан иссиқлик ҳароратини ўлчайдиган термометрнинг маҳаллий прототипини яратди. У 3D принтердан чиқарилган бўлиб, тана ҳароратини узоқдан туриб лазер ёрдамида ўлчайди. Ҳозирда ушбу воситанинг прототипи ишлаб чиқилмоқда ва синов ишлари олиб борилмоқда.

Мазкур термометр хориждан келтириладиган тиббий асбоб-ускуналардан фарқли ўлароқ анча арзонлиги билан диқатга сазовордир. Бу маҳсулотимизнинг нархи тахминан 220 минг сўм бўлиши мўлжалланган.

Яна бир ишланма бу 3D принтердан чиқарилган махсус шлем. Ҳозир пандемия пайтида бу маҳсулот жуда талабгир, 15-18 минг сўм атрофида. Карантин даврида дорихона ва супермаркетларда тарқатилса, жуда асқотади. Бир марталик матоли ниқоблардан фарқли равишда, ундан ундан кўп маротаба фойдаланиш мумкин.

Карантин даврида аҳоли озиқ-овқат дўконлари ва дрихоналарга бориб туриши табиий. Ёш инноваторлар дўконларга кириб чиқишда фойдаланадиган индивидуал эшик тутқичларини ҳам ишлаб чиқаришни йўлга қўйишмоқда.