Янгиликлар

Молиялаштиришни излаш — Ўзбекистон стартап компаниялари учун ўта долзарб масала

Стартап — бу тадбиркорлар томонидан илгари ишлатилмаган инновацион ғоя ёки ривожланишга асосланган янги бизнес лойиҳасидир.

Сўнгги йилларда Ўзбекистон иқтисодиёти мамлакатимиз стартап экотизимининг қизғин даврларидан бирини бошдан кечирмоқда. Стартапларни ташкилий ва молиявий қўллаб-қувватлаш учун фондлар, акселераторлар ва инкубаторлар яратиш, шунингдек, мамлакат солиқ тизимини такомиллаштириш, ички қонунчилик базасини ривожлантириш — буларнинг барчаси мамлакатнинг стартап-экотизими ўсиши ва ўсиши, халқаро майдонда ижобий имижи яратилиши учун ажойиб асосдир. Ўзбекистон жаҳон даражасидаги инновацияларни яратиши мумкинми, бу ерда илғор стартап компаниялари пайдо бўлиши мумкинми, деган саволларга энди мавҳум жавоблар берилмаяпти. Мамлакатимиз стартап экотизимининг бошланғич босқичларини ривожлантиришда муҳим қадамлар қўймоқда.

2019 йил июль ойида ERGO Research & Advisory консалтинг ва тадқиқот компанияси томонидан Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлиги кўмагида Ўзбекистоннинг стартап компаниялари сўровномаси ўтказилди. Унда 80 га яқин стартап-компаниялар иштирок этди.

Ўзбекистоннинг стартап компанияларини ўрганиш учун ЭERGO Research & Advisory компанияси Европа мамлакатлари ва МДҲда олиб борилган тақиқотлар асосида ўзбек ва рус тилларида сўровнома ишлаб чиқди. Онлайн анкета саволлари Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситалари орқали бошланғич компанияларга тарқатилди.

Стартап компаниялар

Ўзбекистонда ўртача стартап — АКТ соҳасида 1 йилгача муддат давомида фаолият юритаётган компания бўлиб, иккита эркак асосчилардан иборат.

Ўзбекистон стартаплари нисбатан кичик компаниялардир, ходимлар сони 1 нафардан 9 нафаргача, келгуси йили эса ходимлар сонини 3 нафардан 5 нафарга оширишни режалаштирган. Сўровномада иштирок этган компанияларнинг 88 фоизи хорижий мутахассисларни жалб қилмайди. Стартапларнинг ярмидан кўпи ўз фаолиятини амалга ошириш учун идора биносини ижарага олади, бу уларнинг харажатларини сезиларли даражада оширади ва даромадларни камайтиради. 25 фоизи эса уйда ишлайди.

 

Асосчилари

Ўзбекистонда стартапнинг ўртача асосчисининг ёши 30 да бўлиб, у иқтисод бўйича магистр даражасига эга бўлган, инглиз тилини эркин биладиган, ўз ғоясини миллий бозоримизда жорий этишни истаган инсондир. Хорижда ва йирик компанияларда фаолият юритган, шунингдек, бизнес юритиш тажрибасига эга. Стартапдан ташқари, унинг яна бошқа иши бор. Оилали

Бизнес

Аксарият стартаплар шахсий маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади, уларнинг ўртача айланмаси эса 2019 йилда 1,5 млрд. сўмга етиши мумкин. 57 фоиз миллий стартаплар b2b соҳасида ишлайди, уларнинг асосий мижозлари юридик шахслардир. Стартапларнинг 63 фоизи савдо географияси ички бозор билан чегараланмайди.

Маҳаллий стартап компаниялари 54 фоизи маҳсулот ва хизматларни такомиллаштириш билан шуғулланади. Стартапларнинг 80 фоизи инновацион лойиҳалар бўлиб, улар компаниялари фаолиятида рақамлаштиришнинг роли муҳим эканини қайд этадилар.

Ўзбекистон стартап экотизимида стартапларга асос солган аёлларнинг улуши жуда кичик. стартап компанияларнинг ходимларидан тўққизтасидан иккитаси аёллардир.

 

Кўникмалар

Тадқиқот натижалари инновацион лойиҳа ходими учун зарур бўлган энг яхши 5 та кўникмани аниқлади. Ўзбекистонда стартап компаниясининг ходими бўлиш учун номзодга техник кўникмалар, ғайрат-шижоат, мулоқот кўникмалари, касбий маҳорат ва танқидий фикрлаш зарур.

Қийинчиликлар

 

Аксарият стартаплар ҳеч қайси ташкилот томонидан қўллаб-қувватланмайди. Бизнесни ривожлантириш босқичларида стартапларнинг асосий муаммолари ортиқча бюрократия, мураккаб қонунчилик тизими ва бошланғич капитални топишдаги мураккабликлардан иборат.

Молиялаштиришни излаш — Ўзбекистон стартап компаниялари учун ўта долзарб масала. 60 фоиз стартапларнинг фикрича, 2019 йилги энг катта тўсиқ бу молиялаштириш муаммосидир. Бундан ташқари, 20 фоиз стартапларнинг фикрига кўра, молиявий маблағларнинг етишмаслиги миллий стартапларнинг асосий муаммосидир. Шунингдек, 27 фоиз стартаплар ўз бизнесларини ривожлантириш учун молиявий ресурслар зарурлигини айтдилар.