Янгиликлар

Elsevier ClinicalKey ахборот платформаси билан ишлаш асослари бўйича вебинарлар

2020 йилнинг январ ойида Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Elsevier компаниясининг ҳамкорликдаги лойиҳаси ишга туширилди. Мазкур лойиҳа Elsevier ClinicalKey электрон ахборот платформасини Ўзбекистон соғлиқни сақлаш соҳасида жорий қилишга қаратилган.
ClinicalKey ахборот платформаси билан ишлаш асосларига бағишланган вебинарлар ҳафталиги 30 март куни бошланди. Бунда платформанинг мазмуни батафсил муҳокама қилинади, шунингдек унинг реал вақтда ишлаши намойиш этилади. Вебинарда иштирок этган фойдаланувчилар ClinicalKey имкониятлари ҳақида аниқ тушунчага эга бўлиб, унинг барча мавжуд техник имкониятларидан фойдалана оладилар.
Лойиҳанинг мақсади – шифокорлар томонидан клиник қарорлар қабул қилишда тиббий хатолар фоизини камайтириш учун замонавий воситалардан фойдаланишларини таъминлаш, энг долзарб, тўлиқ ва ишончли тиббий маълумотни тақдим этишдан иборат.
Ҳозирги кунда лойиҳа иштирокчилари - Ўзбекистон Республикаси тиббиёт муассасалари ходимлари Elsevier ClinicalKey платформасига боғланиб, ундан кундалик вазифаларни ҳал этишда фойдаланмоқдалар. Elsevier мунтазам равишда фойдаланувчиларни платформага уланиш, керакли маълумот, платформа хусусиятларини қидириш ва бошқа масалар бўйича маслаҳат бериб боради.
Вебинарлар:
01.04.2020, 15: 00-16: 00 - Elsevier ClinicalKey ахборот платформаси билан ишлаш асослари - мазмуни, бўлимлари, ахборот излаш, қўшимча хусусиятлари.
03.04.2020 (11:00-12:00 и 15:00-16:00) - Elsevier ClinicalKey ахборот платформаси билан ишлаш асослари - мазмуни, бўлимлари, ахборот излаш, қўшимча хусусиятлари.
Вебинарларга ҳаволалар Телеграм-гуруҳда эълон қилиб борилади.