Янгиликлар

Диққат, эълон!

Инновацион ривожланиш вазирлиги Илмий фаолиятга оид давлат дастурлари доирасида молиялаштириладиган фундаментал, амалий тадқиқотлар ҳамда инновацион лойиҳалар танловига аризаларни ФАҚАТ www.fan-portal.uz орқали қабул қилинишини маълум қилади. Юртимизда коронавирус бўйича эълон қилинган карантин даврида лойиҳалар қоғоз шаклда қабул қилинмайди.

Шу муносабат билан лойиҳаларни фан йўналишлари бўйича белгиланган муддатда ва танлов қоидаларида келтирилган шартларга мувофиқ тарзда электрон тақдим этишингизни сўраймиз. Барча ҳужжатларни сканер қилиниб, ПДФ форматда www.fan-portal.uz порталига жойлаштирилиши талаб этилади.

Белгиланган муддатда фан йўналишлари бўйича электрон шаклда тақдим этилмаган лойиҳалар танловга қабул қилинмайди. Танловга битта лойиҳа келиб тушган тақдирда қайта танлов эълон қилинади ва натижаси бўйича агар лойиҳа келиб тушмаса, дастлаб келиб тушган лойиҳа раҳбари билан музокара ўтказилиб, салоҳиятига кўра ИТКга чиқарилади.

Дастлабки техник экспертизадан ўтмаган лойиҳалар танловнинг кейинги босқичига тавсия этилмайди.

Эслатма: Танловга тақдим этилган лойиҳаларнинг натижалари тўғрисидаги маълумот www.mininnovation.uz веб-сайтида “Танловлар” рукнининг “натижалар” интерфаол хизмати орқали эълон қилинади.

Инновацион ривожланиш вазирлиги танловга тақдим этилган лойиҳалар ва уларнинг натижалари тўғрисида индивидуал маълумот беришга мажбур эмас.

www.fan-portal.uz веб-саҳифаси орқали электрон рўйхатдан ўтказилиши билан боғлиқ техник муаммолар юзасидан саволлар: (97) 774-25-50, (99) 306-86-21 – Ахборот технологияларини жорий этиш бўлими ёки murojaat@mininnovation.uz электрон манзили орқали қабул қилинади.