Янгиликлар

Ҳар кунинг ўлсун Наврўз!

Наврўз — замину борлиқнинг уйғонишини тараннум этади, юртга қут-барака олиб келади. Эзгуликка чорловчи янгиланиш айёми кўнгилларни яшартиради. Наврўзи олам хонадонларга шодлик ва хуррамлик бахшида этади.

Алишер Навоий “Ҳар кунинг ўлсун Наврўз!” деб янгиликларга ошуфта бўлишга чорлаган. Шу ўринда инновациялар ишлаб чиқариш самарадорлиги, масҳулот сифатини оширишга хизмат қилувчи янгилик эканига диққатимизни қаратсак, инновацион ривожланиш йўлини танлаган юртимизда ҳар куни бирор инновация ҳаётга татбиқ этилсин, деймиз.

Янги Ўзбекистонга илмли, маърифатпарвар инсонлар керак. Илмга ташна халқимизнинг ҳар куни янги билим олиш, янги тажриба орттириш, янги кўникмаларни эгаллаш билан ўтсин. Уч минг йиллик тарихга эга Наврўз айёмида барчангизни ўзингизга ва ўзингизнинг имкониятларингизнинг ишонишга чорлайман!

 

Иброҳим Абдураҳмонов,
Инновацион ривожланиш вазири