Янгиликлар

Ёшлар Академиясининг Стартаплар платформасида энг кўп ҳақ тўланадиган веб-дизайнер ва дастурчи рўйхатдан ўтди

Инновацион ривожланиш вазирлиги Иқтидорли ёшлар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи Фирдавс Нематзода Исроилнинг Петах Тиква шаҳрида бўлиб қайтди. Ташриф доирасида у “WATERGEN” компанияси томонидан ташкил қилинган қисқа муддатли тажриба алмашиш дастурида қатнашиб, компания томонидан таклиф этиладиган маҳсулотлар бўйича маълумотлар олди. Ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш мақсадида Исроил давлатида фаолият юритаётган Ўзбекистонлик иқтидорли ёшлар билан уларни Ёшлар академиясига жалб этиш, академия фаолияти билан таништириш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида учрашди.

Ф.Нематзода шунингдек Кипр, Бахрайн ва Абу Дабида ташкил этиладиган “WADIWATER” компаниясининг тажриба алмашиш дастурида қатнашиш учун таклиф этилди.

Шунингдек, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Ёшлар академиясига кенг жамоатчиликни жалб этиш мақсадида Тел-Авив шаҳрида фаолият юритаётган “Upwokr” плафтормасида ватандошимиз, энг кўп ҳақ тўланадиган веб-дизайнер ва дастурчи Станислав Львовский билан учрашув ташкил этилди. Учрашув доирасида Станислав ўз жамоаси билан Ёшлар академиясининг Стартаплар плафтормасида ўзининг Марказий Осиёда биринчи фрилансерлар плафтормаси лойиҳаси билан рўйхатдан ўтди.

Станислав 1990 йил Тошкентда туғилиб, талабалик пайтлари веб-дизайнерлик ва дастурчиликка қизиқиб Upwork платформасида ўз фаолиятини бошлаган ва ҳозирда 280 дан ортиқ веб лойиҳаларнинг асосчиси. У 2019 йилнинг ноябр ойидан бошлаб Исроил давлатининг Тел-Авив шаҳрида йирик Стартап лойиҳасида фаолият юритмоқда. Станислав ўз жамоаси билан Ўзбекистонда илк фрилансерлар платформаси стартап лойиҳасини йўлга қўйишни режалаштирмоқда.