Янгиликлар

«Обод юрт» умумхалк хайрия ҳашарида вазирлик ҳодимлари фаол иштирок этдилар

Наврўзда қадриятлар тикланади деб бежиз айтилмаган. Орасталик ва озодалик азалдан халқимизга хос фазилатлардан бири бўлиб келган. Шу сабабдан ҳар йили Наврўз байрами арафасида мамлакатимизда умумхалқ ҳашари ташкил этилиб, шу куни маҳаллалар, кўчалар, аҳоли турар жойлари ободонлаштирилади, ариқ-зовурлар тозаланади, зиёратгоҳ, қабристон ҳамда табаррук қадамжолар тартибга келтирилади.
Шу қаторда республикамиздаги барча ташкилот муассасалари ҳам ўз ҳудудларини тозалаш ишларини бошлаб юборишади.
Жорий йилнинг 14-15 март кунлари Умумхалқ ҳашар муносабати билан Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳодимлари ҳам ободонлаштириш ишларида ўз ҳиссаларини қўшди. Хашар давомида вазирлик ҳудудлари обод қилиниб тозаланди. Байрамона кайфиятнинг асосий кўриниши бўлган тозаликка нима етсин!