Янгиликлар

Ёш олимлар қисқа муддатли илмий стажировкалар ўтамоқда

Таъкидлаш лозимки, ҳозирги кунда илмий кадрлар тайёрлаш, иқтидорли ёшларни илм-фанга кенг кўламли жалб қилиш, олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларнинг илмий салоҳиятини мустаҳкамлаш ва ундан республиканинг инновацион ривожланишида самарали фойдаланиш масалалари алоҳида аҳамият касб этади.

Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ёш олимларнинг қисқа муддатли илмий стажировка ўташга юбориш бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилмоқда.

2018 йилда ёш олимларнинг қисқа муддатли илмий стажировкаларини ташкил этиш мақсадида вазирлик томонидан 3 маротаба танлов ўтказилди. Танлов натижасида ғолиб деб топилган 29 нафар номзодлар тузилган шартномаларга асосан АҚШ, Хитой, Германия, Россия ва бошқа давлатлар етакчи илмий марказларига стажировкага юборилган.

2019 йилда ёш олимларнинг қисқа муддатли илмий стажировкаларини ташкил этиш мақсадида вазирлик томонидан 3 маротаба танлов ўтказилди. Танлов натижасида ғолиб деб топилган 51 нафар номзодлар тузилган шартномаларга асосан АҚШ, Хитой, Германия, Италия, Белгия, Швейцария, Жанубий Корея, Буюк Британия, Испания, Нидерландия, Ҳиндистон, Озарбайжон, Россия, Беларусь ва бошқа давлатлар етакчи илмий марказларига стажировкага юборилган (юборилмоқда).

Вазирлик томонидан амалга оширилган мақсадли танловлар бўйича. Шу жумладан:

- Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институтининг 4 нафар ёш олимларининг (Германия) илмий-тадқиқот институтига;

- Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация марказининг 6 нафар ёш олимларини Шўрланиш шароитида био-деҳқончилик халқаро марказига (ICBA БАА Дубай);

- Халқаро молекуляр аллергология марказининг 5 нафар ёш олимлари Вена тиббиёт университетига (Австрия);

- Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги делегациясининг 2019 йил 8-11 апрель кунлари Беларусь Республикасига хизмат сафари давомидаги биринчи қўшма мажлисида эришилган келишувлар ижросини таъминлаш борасида Ўзбекистон Республикасидан 150 нафар ёш олимлар Беларусь Республикасига;

“Олмалиқ кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамияти тасарруфидаги илмий-тадқиқот муассасаларининг 10 нафар ёш олимларини Корея Республикасининг “KIRAM” ноёб металлар институтига қисқа муддатли илмий стажировкаларга юборилди.

Жами 242 нафар ёш олимлар илмий стажировкаларга юборилди (юборилмоқда). Бунинг натижасида ёш олимларни хорижга стажировкага юбориш кўрсаткичи 2018 йилга нисбатан 8 баробарга ошишига эришилди.

Ҳозирги кунда Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан “Ёш олимларни етакчи хорижий илмий ташкилотларда (марказлар, университетлар ва бошқалар), шу жумладан илмий лабораторияларни жиҳозлаш учун сотиб олинадиган юқори технологик асбоб-ускуналарда ишлаш методикасини ўзлаштириш учун қисқа муддатли илмий стажировкаларга юбориш мақсадида уларни танлов асосида саралаш тартиби тўғрисида”ги Низомга асосан танловлар эълон қилиб борилмоқда. Навбатдаги танлов март ойининг охирида эълон қилиниши режалаштирилган.

Бундан ташқари, геология соҳасида илм-фанни ривожлантириш бўйича ҳамда Россия Фанлар Академияси ва Инновацион ривожланиш вазирлиги ўртасида фан, янги технологиялар ва инновацион фаолият соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда алоқаларни мустаҳкамлаш, шунингдек, фаннинг турли соҳаларидаги сўнги ютуқлар ҳақида тажриба ва маълумотлар алмашиш мақсадида танловлар эълон қилинган.

Қўшимча тарзда, мазкур танловларни ўтказиш билан боғлиқ тартиб ва талаблар билан вазирликнинг расмий веб-саҳифаси www.mininnovation.uz да танишиш мумкин.