Янгиликлар

Ўзбекистонлик олимлар дори воситаларининг ножўя таъсирини ДНК орқали олдиндан аниқлаш усулини яратдилар

Биотехнология лабораторияси Республикадаги энг йирик илмий лабораториялардан бири бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази базасида фаолият кўрсатади. Мазкур лаборатория тадқиқот натижаларининг юқори аниқлиги ва ишончлилигини кафолатлайдиган кучли замонавий маълумотлар базасига эгалиги билан диққатга сазовордир.

Молекуляр генетиканинг асосий йўналишларидан бири инсоннинг ирсий ва мултифакториал касалликларининг генетик асосларини ўрганишдир. Касалликлар ривожланишига олиб келадиган генлар полиморфизмлари, шунингдек туғма патологияларнинг ривожланиши учун масъул генетик мутациялар ўрганиш бугунга кундаги долзарб масалалардан бўлиб келмоқда.

Биотехнология лабораторияси фаолиятининг ҳозирги кундаги муҳим йўналишларидан бири дори воситаларига сезувчанликнинг ирсий асосларини ўрганишдан иборат. Фармакогенетика персоналлаштирилган тиббиётни ривожлантиришнинг энг самарали ва истиқболли йўналишларидан биридир. Фармакогенетика беморнинг фармакологик реакцисига таъсир кўрсатувчи генетик хусусиятларини ўрганади. Дорининг, унинг қандай дозлаларининг самарали бўлиши ёки буўлмаслиги ўрганилади. Фойда беради, деб ёзиб берилган дорилар беморнинг соғлигига иджобий таъсир этиш ўрнига фақат ножўя таъсир қиляптими, деган саволларга жавоб беради. Беморларнинг генетик жиҳатдан ўзига хос хусусиятларини аниқлаш орқали ҳар бир инсонга алоҳида ёндашиш, терапевтик омадсизликларнинг ва жиддий ножўя таъсирларнинг олдини олиш имконини беради. Негаки дориларнинг ёппасига буюрилиши оқибатида ҳозирда ёндош касалликларнинг ривожланиши, соғлиқнинг бузилиши, ҳатто ўлим ҳолатлари ҳам кузатилмоқда, шунингдек соғлиқни сақлаш учун ҳаражатлар ошиб бормоқда.

Доривор модданинг биотрансформацияси (ўзлаштирилиши) махсус моддалар (ферментлар)нинг бир бутун гуруҳи томонидан бир неча босқичда амалга оширилади. Ферментларнинг синтези қатъий генетик назорат остида бўлади. Муайян генлар мутацияга учраганда, ферментларнинг тузилиши ва хусусиятида ирсий бузилишлари содир бўлади, натижада ферментнинг ўзи ёки унинг функцияси ўзгариб, препаратнинг тўғри сўрилмаслиги ҳолати юзага келади. Бу препаратнинг дозасини ошириш ёки камайтириш заруриятини тақазо этади.

Бундан ташқари, генетик мутациялар дори ташувчи оқсилларда ва ҳужайра мембранасидаги рецепторлар ва транспорт каналларида содир бўлиши мумкин.

Мазкур мутациялар одатда препаратнинг фармакокинетикасини ўзгартириш орқали (яъни, унинг ҳаракати: ассимиляция, тарқатиш, метаболизм ёки чиқариш) ёки препаратнинг таъсирини ўзгартириш орқали (масалан, препаратнинг фармакологик таъсирига сезувчанликни ўзгартирадиган биологик йўлларни бузиш орқали) терапия самарадорлиги ва хавфсизлигига таъсир қилади.

Биотехнология лабораториясида яратилган генетик биомаркерлар фармакологик реакция бузилишларини аниқлайди. Клиник амалиётда ижтимоий аҳамиятга эга касалликларда кенг қўлланиладиган муҳим дориларга сезувчанликнинг фармакогенетик белгиларини қўллаш фармакотерапиянинг самарадорлиги ва хавфсизлигини оширади, бу ўз навбатида кардиологик, онкологик, юқумли ва психиатрик касалликларга чалинган беморларнинг умрини оширади.