Янгиликлар

Ёш олим Оролбўйида барпо қилинаётган 500 гектар майдондаги ўрмонзорга стимуляторлар етказиб беради

Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари Олимжон Тўйчиев ЎзР ФА Умумий ва ноорганик кимё институти ёш олимлари билан учрашувида Орол денгизининг суви қуриган ҳудудларида экологик муҳитни барқарорлаштириш ҳамда табиий мувозанатни тиклаш мақсадида “Яшил қопламалар” – ҳимоя ўрмонзорлари барпо этилаётгани ва Мўйноқ шаҳрини кўкаламзорлаштириш бўйича тизимли ишлар олиб борилаётгани хусусида сўз юритилди.

Умумий ва ноорганик кимё институтига ёш олими Даврон Исабаев Оролбўйи ҳудудида барпо қилинаётган ўрмонзорларда экилган саксовул кўчатларини самарали ўстириш мақсадида стимуляторларни 500 гектар майдонга ўз ҳисобидан етказиб бериш ташаббуси билан чиқди. Вазир ўринбосари О.Тўйчиев ёш олим Д.Исабаевнинг ушбу ташаббуси “Ёшлар академияси” томонидан қўллаб-қувватланишини ҳамда бу бўйича амалий ёрдам берилишини маълум қилди.

Умумий ва ноорганик кимё институтига ёш олимлари томонидан яратилган ўсимликларни ўстирувчи ва ривожлантирувчи биологик стимуляторлар ишлаб чиқарилган бўлиб, ҳозирги кунда уни қишлоқ хўжалигига татбиқ этиш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.