Янгиликлар

Сайлов – демократия ифодаси  

 

18 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигида мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим сиёсий воқелик — Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутати сайловига бағишланган давра суҳбати ўтказилди.

 

Вазирликнинг юридик бўлими томонидан ташкил этилган мазкур тадбирда сайлов кампанияси эълон қилингандан буён ҳудудларда давлат ва жамоат ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ҳамда оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда сайлов жараёнига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ ҳамда сайлов қонунчилигини тарғиботи бўйича амалга оширилган муайян ишлар ҳақида сўз юритилди.

 

– Барчамизга яхши маьлум, шу йил 25 июнь куни қабул қилинган Сайлов кодекси бўлажак сайловларнинг ҳуқуқий асоси ҳисобланади, – деди вазирлик  Юридик  бўлими Бошлиғи Шуҳрат Эгамбердиев. — Сайлов кодексининг тузилишига диққат қаратадиган бўлсак, асосий эътибор сайловчига, сайловчининг сайлаш ва сайланиш ҳуқуқини рўёбга чиқаришга қаратилганлигини кўриш мумкин. Марказий сайлов комиссиясининг барча тадбирларидан кўзланган асосий мақсад - биринчи навбатда сайловчиларимизнинг конституциявий ҳуқуқини рўёбга чиқаришдан иборат. 

 

Тадбирда сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича белгиланган Асосий тадбирлар дастурининг ижросига мутасадди идоралар масъулият билан ёндашиб, барча тадбирлар ўз вақтида бажариб келинаётгани алоҳида таъкидланди.

 

Ўтган сентябрь-ноябрь ойларида бажарилган муҳим сайлов олди ишлари

  1. Қонунда белгиланган муддатларда Республикамизда фаолият кўрсатаётган бешта сиёсий партияга сайловда иштирок этишга рухсат берилган:

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати-Ўзбекистон Либерал демократик партияси;

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси;

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси;

Ўзбекистон Халқ демократик партияси;

Ўзбекистон Экологик партияси.

  1. Бугунги кунда 200дан ортиқ оммавий ахборот воситалари вакиллари аккредитациядан ўтказилди. Мурожаатлар келиб тушиши давом этмоқда.
  2. Сайлов комиссиялари тизими фаолиятини ташкил қилиш бўйича вилоят, туман ва шаҳар сайлов комиссиялари сайловга саксон кун қолганида тузилди. 31 та шаҳар, 171 та туман, 12 та вилоят, Тошкент шаҳар ва Қорақалпоғистон Республикасида ушбу сайлов комиссиялари фаолият олиб бормоқда.
  3. Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 150 та сайлов округлари ва округ сайлов комиссиялари тузилиб, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайлов ўтказувчи 6567 та сайлов округлари тузилди, уларнинг фаолияти бошланди.
  4. Сайлов кодексининг 10-моддасига асосан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссиялари томонидан жами 10252 та сайлов участкалари тузилди. Шунингдек, Республикамизнинг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхона ва консуллик идораларида 53 та сайлов участкалари тузилди.
  5. Хорижда тузилган 53 та сайлов участкалари Тошкент шаҳрида тузилган 12 та Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи сайлов округларига бириктирилди.
  6. Оммавий ахборот воситаларида юқорида санаб ўтилган сайлов комиссиялари фаолиятига оид барча маьлумотлар газета ва журналларда, телевидение ва радиода, ижтимоий тармоқларида сайловчиларга етказиб келинмоқда.

Буларнинг барчаси Сайлов кодексининг 8-моддасида белгиланган сайлов жараёнларини ўтказишда сайлов комиссиялари фаолияти ошкоралигини таъминлашга хизмат қилади.

  1. Барчангизга яхши маьлумки, Марказий сайлов комиссиясининг қарори билан 20 октябрдан 20 ноябргача “Сайлов қонунчилиги тарғиботи ойлиги” ўтказиш белгиланган эди.

Республикамиздаги вазирлик ва идораларда, олий ўқув юртлари ва жамоат бирлашмаларида, ҳудудий ҳокимликлар ва бошқармаларда, таьлим муассасалари ва маҳаллаларда, барча ижтимоий соҳа идораларида, айниқса Ёшлар иттифоқининг ҳудудий ташкилотларида ушбу ойликни юқори савияда ўтказиш мақсадида олимлар, сиёсатчилар, амалиётчилар, ўқитувчи ва профессорлар, сайлов комиссиялари фаоллари иштирокида кўплаб учрашувлар, давра суҳбатлари ташкил этиб келинаётганлиги қувонарлидир.

  1. Мамлакатимиз ҳудудидаги барча даражадаги сайлов комиссиялари учун навбатдаги ўқув машғулотлари бошланди. Ушбу ўқув машғулотларида 180 мингга яқин сайлов соҳасидаги Марказий сайлов масъуллари иштирок этади.
  2. Айни кунларда шаҳарлар ва туманларда участка сайлов комиссиялари аьзолигига номзодларни тавсия этишга бағишланган халқ депутатлари шаҳарлар ва туманлар Кенгашларининг сессиялари бўлиб ўтмоқда.

Ушбу сессияларда 10252 та участка сайлов комиссияларига 112 мингдан зиёд комиссия аьзолигига номзодлар тавсия этилиши режалаштирилган.

Сайлов кодексининг 23-моддасига асосан участка сайлов комиссиялари Округ сайлов комиссиялари томонидан сайловга камида қирқ кун қолганида тузилиши белгиланган.

Сўнгра  участка сайлов комиссияларининг таркиби, жойлашган манзиллари кўрсатилган ҳолда ОАВда эълон қилинади.

  1. Яна бир энг муҳим масала - Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати бўйича сайловчилар рўйхатпини сайлов участкаларига тақсимлаш жараёни якунига етди.

Сайлов кодексида белгиланганидек, УСКлар тузилганидан уч кун давомида сайловчиларнинг дастлабки рўйхатини Сайловчилар ягона электрон рўйхатидан олиб унга аниқлик киритиш ишларини ташкил этади.

  1. Яна бир янгилик - Марказий сайлов комиссиясининг “Сайлов 2019” мобил иловаси ва янгиланган электрон веб сайти очилди.

Жойларда мобил илова ҳақида яхши фикрлар билдирилмоқда.

  1. Хабарингиз бор, Сайлов кодекси қабул қилиниши муносабати билан аввалги барча Низом ва Йўриқномалар ўз кучини йўқтотди.

Марказий сайлов комиссияси томонидан Сайлов кодексини амалиётга жорий этиш билан боғлиқ  16 та Низом ва Йўриқномалари қабул қилинди.

  1. Ўтган вақт давомида сайловга тайёргарлик масалалари бўйича Ўзбекистон Республикасининг АҚШ ва Хитойдаги элчихоналари раҳбарларининг, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Андижон, Фарғона, Сирдарё, Жиззах вилоят сайлов комиссиялари ва Халқаро матбуот марказлари бўлимлари раҳбарлари ҳисоботлар беришди.
  2. Хорижий давлатларга сайловларда кузатувчи сифатида қатнашишлари учун таклифномалар юборилди.

          Жами 49 та давлат ва 8 та ташкилотга 316 нафар кузатувчиларга таклифномалар юборилди.

          Булар 1)ЕҲҲТ, 2) ЕҲҲТ  парламент Ассамблеяси; 3)ЕҲҲТ ДИИҲБ;

                   4) Мустақил давлат ҳамдўстлиги; 5) МДҲ Парламент ассамблеяси;

                   6) Шанхай ҳамкорлик ташкилоти;

                   7) Ислом ҳамокрлик ташкилоти;

                   8) Бутунжаҳон сайлов органлари ассоциацияси;