Янгиликлар

Инновацион ривожланиш вазири “Сколково” жамғармаси директорлар кенгаши раиси билан учрашди

Жорий йилнинг 17 январь куни “Сколково” жамғармаси директорлар кенгаши раиси, “Ренова” компаниялар гуруҳи директорлар кенгаши раиси Виктор Вексельберг раҳбарлигидаги делегацияни Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов қабул қилди.

Вазирликнинг икки йиллик фаолият натижасида қўлга киритилган натижалар ва вазирликнинг халқаро майдондаги фаолияти тўғрисида маълумот берар экан, И.Абдураҳмонов Инновацион ривожланиш вазирлиги делегациясининг Россия Федерациясига, жумладан, “Сколково” технопаркига қилинган ташриф давомида эришилган келишувлар ва улар бўйича ҳозирги кунда олиб борилаётган ишлар борасида гапириб берди.

В.Вексельберг ўз навбатида инновацияларни ривожлантириш мақсадида вазирликнинг ташкил этилиши Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг, жумладан иқтисодиётни ривожлантиришда устивор натижасининг ёрқин намунаси эканлигини таъкидларкан, Россия томони Ўзбекистонлик ҳамкорлар билан ҳамкорлик учун кенг имкониятлар мавжудлиги қайд этилди.

Россия делегацияси ўз навбатида Инновацион ривожланиш вазирлиги мутасаддиларини 2020 йил май ойининг иккинчи ярмида “Сколково” жамғармасининг 10 йиллига бағишланаган тадбирларда қатнашишга таклиф этди. Учрашув натижаларига кўра Инновацион ривожланиш вазири И.Абдураҳмонов ва “Сколково” жамғармаси директорлар кенгаши раиси В.Вексельберг ўзаро ҳамкорликни ривожлантириш ва кенгайтириш борасида аниқ таклифларни ишлаб чиқиш ва уларни амалга оширишда ҳамкорлик олиб боришга келишиб олдилар