Янгиликлар

Тошкентда Саноат робототехникаси бўйича II Саммит ўтказилади

Жорий йилнинг 2 октябрь куни пойтахтимизнинг Wyndham Hotel меҳмонхонасида Саноат робототехникаси бўйича иккинчи саммит бўлиб ўтади. Мазкур тадбир 2018 йилнинг ноябрь ойида ташкил этилган Саноат робототехникаси бўйича биринчи саммитнинг давоми бўлиши кутилмоқда. Маълумки, юқори технологиялардан фойдаланиш келажакда давлатлар иқтисодиётининг қай даражада ривожланишини белгилайди, шу муносабат билан саноатни автоматлаштириш учун зарур бўлган робототехника ва ускуналарнинг энг сўнгги авлодлари билан танишиш, уларни қўллаш юртимиз корхоналарини янги технологик даражага олиб чиқиши кутилмоқда.

Тадбир Инновацион ривожланиш вазирлиги, Тошкентдаги Турин политехника университети, MANGANOROBOT Central Asia компанияси билан ҳамкорликда ўтказилмоқда. Саммитда саноат робототехникаси, саноатни автоматлаштириш, юқори технологияли ускуналар соҳасида фаолият юритувчи Manganorobot (Италия), Atlas Copco (Швеция), KUKA Robotics (Германия), Siemens (Германия), Bai Automazione и Aldo Toni (Италия) каби хорижий компаниялар вакиллари ҳам иштирок этадилар.

Саммитда саноат корхоналарининг роботлардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқаришни оптималлаштириш имкониятлари, автомобиль саноатига, жумладан турли товар гуруҳларига автокомпонентлар ишлаб чиқариш учун ечимлар, “Ақлли шаҳар” тизимига йиғма ишлаб чиқариш трансформацияси, рақамли технологияларнинг автоматлаштиришдаги аҳамияти, матрицали ишлаб чиқариш моҳияти каби масалалар муҳокама этилади.

Батафсил маълумотлар билан саммитнинг расмий сайтида танишишингиз мумкин: http://inrobotsummit.uz/