Янгиликлар

Ҳинд компанияси билан сунъий интеллектни ривожлантириш, инновацион ишланмаларни яратиш ва трансфер қилиш бўйича меморандум имзоланди

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг Фан ва илмий-техник тадқиқотларни ривожлантириш бошқармаси ходимларидан иборат делегациясининг Ҳиндистон Республикасига хизмат сафари давомида Ҳиндистон илмий-инновацион фаолият субъектлари – илмий марказлар, инновация ва технологиялар трансфери марказлари, технопарклар фаолияти ва тажрибасини ўрганиш мақсадида ташрифлар ва учрашувлар ташкил этилди.
 
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Ҳиндистон Республикасининг Routern.com компанияси ўртасида сунъий интеллектни ривожлантириш, инновацион ишланмаларни яратиш ва трансфер қилиш бўйича меморандум имзоланди.