Янгиликлар

14 нафар ёш олим Германия тадқиқот институтларида малака оширади

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Германиянинг таълим ва тадқиқотлар бўйича федератив вазирлиги билан ҳамкорликда 14 нафар пухта тадқиқот режасига эга ўзбекистонлик ёш олимларни Германия тадқиқот институтларида икки ҳафта давомида малака оширишлари учун саралаб олди.

2019 йилнинг 31 августига қадар 86 нафар номзод ушбу дастурга қизиқиш билдириб онлайн ариза топширди. Аризалар Инновацион ривожланиш вазирининг германиялик юқори мартабали маслаҳатчиси Карстен Хайнц бошчилик қилган, вазирлик мутасадди ходимларидан ташкил топган комиссия томонидан кўриб чиқилди ва танлов мезонлари асосида баҳоланди. Натижаларга кўра қуйидаги 22 нафар ёш олим танловнинг иккинчи босқичига таклиф қилинди ва суҳбатдан ўтказилди. Суҳбатдан муваффақиятли ўтган қуйидаги ёш олимларга Германия тадқиқот институтларида икки ҳафта давомида малака оширишлари учун грант дастури бўйича йўлланма берилди:

1. Холхўжаев Жасурхўжа Мухтор ўғли – Турин политехника университети
2. Эрназаров Дилмурод Зухриддинович – Тошкент давлат иқтисодиёт университети
3. Бердиёров Темур Азаматович - Тошкент давлат иқтисодиёт университети
4. Тоғаев Улуғбек Рахмонқулович – Биорганик кимё институти, ЎзФА
5. Неъматзода Фирдавс Неъматович – Турин политехника университети
6. Рахимова Латофатхон Собиржоновна – Тошкент кимё технологиялари институти
7. Холиқова Рухсора Санжаровна - Тошкент давлат иқтисодиёт университети
8. Хамидов Бедилбек Фаёзбекович – Тошкент шаҳридаги ИНҲА университети
9. Салямов Руслан Азатович – Астраномия институти, ЎзФА
10. Игамбердиев Бунёд Ғайратович – Тошкент темир йўл муҳандислари институти
11. Ашуров Рустам Хатамович – Ион-плазма ва лазер технологиялари институти, ЎзФА
12. Жўллиев Завқиддин Норменгли ўғли – Полимерлар кимёси ва физикаси институти, ЎзФА
13. Шеримбетов Санжар Гулмирзоевич – Биоорганик кимё институти, ЎзФА
14. Бердиназаров Қодирбек Нуридин ўғли - Полимерлар кимёси ва физикаси институти, ЎзФА