Янгиликлар

Илғор технологиялар марказида стартапчилар учун тренинг бўлиб ўтди

Жорий йилнинг апрель ойида Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан Ўз ҳаражатларини ўзи қоплаш асосида молиялаштиш учун Стартап лойиҳалар учун янги танлов эълон қилинди. Эслатиб ўтамиз, аввалги турда 16 та лойиҳа ғолиб деб топилган.

Танлов шартларига кўра аризалар онлайн режимда тақдим этилиши ва веб-сайтда электрон рўйхатдан ўтиши кўзда тутилган. II тур натижалари бўйича 136 та онлай ариза рўйхатга олинган. Техник экспертиза натижаларига кўра (танлов ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги) 86 та ариза Илмий-техник кенгаш кўриб чиқишига берилди.

Танлов шартларига кўра, кенгашда тинглаш учун танланган 33 лойиҳа танловнинг кейинги босқичига тавсия этилди – ариза, бизнес-режа ва молиявий ҳужжатлар экспертизаси.

Жорий йилнинг 14 сентябрь куни Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказида “Муваффақиятли тақдимот кўникмалари” мавзусида семинар-тренинг бўлиб ўтди. Тренер сифатида катта тажрибага эга бизнес-маслаҳатчи, Ўзбекистонда сотувлар мактаби асосчиси Диас Муталов таклиф этилди.

Д. Муталов омма олдида нутқ сўзлашда энг кўп тарқалган хатолар, қўрқувни муҳокама қилиш ва уни қандай қилиб енгиш ҳақида гапирди.

Бундан ташқари, нутқ давомида нималарга эътибор қаратиш, ҳаяжон билан курашиш, тақдимотни қандай расмийлаштириш ва аудиториянинг саволларига қандай жавоб бериш кераклиги муҳокама қилинди.

Олинган билимлар жамоаларга Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар марказида 18 сентябрь куни бўлиб ўтадиган Демо-кунда ўз лойиҳаларини тақдим қилганда ёрдам беради.