Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Сингапурнинг BINARYFLUX компанияси ўртасида меморандум имзоланди

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг Фан ва илмий-техник тадқиқотларни ривожлантириш бошқармаси ходимларидан иборат делегациясининг Ҳиндистон Республикасига хизмат сафари доирасида Ўзбекистон Республикасининг Ҳиндистондаги элчихонасида Сингапурнинг BINARYFLUX компанияси билан учрашув ташкил этилди.
 
Учрашув якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Сингапурнинг BINARYFLUX компанияси ўртасида илмий-инновацион фаолиятга информацион технологиялар соҳасидаги инновацион ишланмаларни жорий қилиш ва трансфер қилиш бўйича меморандум имзоланди.