Янгиликлар

Инновацион ривожланиш вазирлиги ишчи гуруҳи Қашқадарё вилоятининг илмий салоҳиятини ўрганди

 

Инновацион ривожланиш вазирлигининг олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари фаолиятини ўрганиш бўйича комиссиясининг Шуҳрат Отажонов бошчилигидаги ишчи гуруҳи ишчи гуруҳи Қашқадарё вилояти ОТМ ва ИТМлари фаолияти билан танишди.

Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2019 йил 24 май куни Ўзбекистон Миллий университетида таълим ва илм-фан соҳаси вакиллари билан бўлиб ўтган учрашуви мажлиси ҳамда Тошкент шаҳри Олмазор туманига ташрифи давомида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.

Қашқадарё давлат университетида амалга оширилаётган 3 та илмий техник лойиҳалар, Дон ва дуккакли илмий тадқиқот институти Қашқадарё филиалидаги 5 та, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти тадқиқотчилари томонидан амалга оширилаётган 8 та, Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти Қашқадарё илмий-тажриба станциясининг 1 та, Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиалининг 2 та, Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти Қашқадарё филиали илмий ходимлари томонидан амалга оширилаётган 2та илмий-техник лойиҳалар мониторинги ўтказилди.

Мониторинг якунлари бўйича ишчи гуруҳ томонидан керакли кўрсатма ва тушунтиришлар берилиб, лойиҳалар бўйича келгусида амалга оширилиши режалаштирилган ишларни ўз вақтида ва самарали бажариш бўйича тавсиялар тақдим этилди.