Янгиликлар

14 январь - Ватан ҳимоячилари куни билан муборакбод этамиз!

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги жамоаси номидан Ватанимиз муҳофазаси учун тинимсиз меҳнат қилаётган ҳар бир фуқарони чин қалбдан муборакбод этамиз!
Ўзбек ўғлонлари доимо ўз мардлиги билан донг таратган. Мазкур байрамнинг нишонланиши халқимизнинг ўз армиясига нисбатан чексиз ҳурматини, йигитларига нисбатан ифтихорини билдиради. Барча Ватан ҳимоячиларини ушбу муборак байрам билан табриклаймиз ҳамда уларга оилавий тинчлик-хотиржамлик, соғлиқ-саломатлик тилаб қоламиз.
Ҳаётингиз доимо шараф ва зафарларга тўлиқ бўлсин!