Янгиликлар

«Германияда тадқиқотлар” вебинарларига таклиф этамиз  

 

Сунъий интеллект соҳасида тадқиқотлар олиб бормоқчимисиз ёки олиб бораётган тадқиқотингиз ёрдамида тадбиркор бўлмоқчимисиз? “Германияда тадқиқотлар” вебинарларида иштирок этинг ва карьерада ўсиш имкониятлари ҳақида билиб олинг!

 

Вебинарлар санаси ва вақти: 7-10 октябрь, 2019 й., ҳар куни 14:00 да.

 

Қўшимча маълумот олиш ва рўйхатдан ўтиш учун қуйидаги сайтга ўтинг: http://www.research-in-germany.org/webinar-series

 

“Германияда тадқиқотлар” вебинарлар серияси. 2019 йил, 7-10 октябрь.

 

Душанба, 7 октябрь, 14: 00-15: 00. "Сунъий интеллект – йил мавзуси"

 

Сешанба, 8 октябрь, 14: 00-15: 00. "Германияда илмий стартаплар – имкониятлар ва таклифлар"

 

Чоршанба, 9 октябрь, 14: 00-15:00. "Германия тадқиқот кластерлари – улар қандай ишлайди ва уларга аъзо бўлиш йўллари"

 

Пайшанба, 10 октябрь, 14: 00-15: 00. "Амалий фанлар университетлари – муваффақият қозониш ва ишга жойлашиш имкониятлари".