Янгиликлар

Мирзо Улуғбек номидаги мактаб-интернатига кириш учун 2019/2020 ўқув йили тест синовлари бўйича маълумот  

Жорий йил 16-17 август кунлари Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатига 2019-2020 ўқув йили учун кириш тест имтиҳонлари бўлиб ўтади.

 

Имтиёзли қабул қилинадиган ўқувчилар билан суҳбат 14 август куни қуйидаги манзилда ўтказиладм: Юнусобод тумани, Бодомзор мавзеси, Астрономия кўчаси 33-уй (Физика-техника институти биноси).

2016-2019 йилларда умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Билимлар беллашуви” ва “Фан олимпиадалари”нинг ихтисослашган фанлардан республика босқичларида 1, 2, 3-ўринларни эгаллаган ўқувчиларни имтиёзли ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар босқичларида 1, 2, 3-ўринларни эгаллаган, босқичларида қатнашган ўқувчиларни суҳбат асосида вазирлик тасарруфидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатларга қабул қилинади. Суҳбат жараёнидан ўта олмаган ўқувчилар умумий тартибда имтиҳонда иштирок этадилар.

Имтиҳон 16-17 август кунлари имтиёзли равишда қабул қилинган ўқувчилардан бўш қолган жойларга мактаб-интернатларнинг қабул квотаси доирасида ўтказилади. Имтиҳон натижаларига кўра энг юқори балл тўплаган ўқувчидан бошлаб камайиб бориш кетма-кетлигида ўқувчилар рўйхати тузилади. Рўйхатнинг қабул чегарасидан юқорида турган, лекин тўплаган умумий бали 40 баллдан кам бўлмаган ўқувчилар имтиҳондан ўтган деб ҳисобланади.

Имтиҳон жараёнини шаффофлик ва ошкоралик тамойиллари асосида ташкил этиш мақсадида компютерда махсус дастурга киритилган ихтисослашган ва бошқа фанлардан тузилган 50 та тест саволлари асосида ўтказилади.

Ҳар бир тўғри бажарилган топшириқ 2 баллдан, жами 100 балл билан баҳоланади ва уни бажариш учун 90 дақиқа вақт ажратилади.

Тест имтиҳонларида иштирок этган ўқувчилар томонидан билдирилган эътирозларни ўрганиб чиқиш бўйича Аппеляция комиссияси барча турдаги назорат ишларини баҳолаш жараёнини тўлиқ кузатиб боради. Апелляция комиссияси томонидан имтиҳон қатнашчиларининг шикоятлари ва аризалари, имтиҳон ўтказилган кун соат 17:00 дан 18:00 га қадар қабул қилинади ва кўриб чиқилади. Имтиҳон қатнашчиларининг аризалари апелляция комиссияси раиси, ўқувчи ва ҳакамлар ҳайъати аъзолари иштирокида апелляция комиссияси аъзолари томонидан кўриб чиқилади. Апелляция вақтида ўқувчининг ота-онаси ёки ўқитувчисининг иштирок этиши ва текшириш жараёнига аралашиши таъқиқланади.

Иловада ҳар бир гуруҳ бўйича маълумот ва Низом келтирилмоқда.

Низом

1-гуруҳ2-гуруҳ3-гуруҳ4-гуруҳ5-гуруҳ6-гуруҳ7-гуруҳ8-гуруҳ