Янгиликлар

Кимё технологиялар ва нанотехнологиялар фанлари бўйича Илмий-техник кенгаш ротацияси амалга оширилди

Жорий йилнинг 11 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг Кимё технологиялар ва нанотехнологиялар фанлари бўйича Илмий-техник кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисга инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов раислик қилди.


Мажлисда давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномаси, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев 2020 йил 31 январь куни илм-фанини ривожлантиришга бағишлаб ўтказилган йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган ишлар муҳокамаси бўлиб ўтди. Вазир бу жараёнда Кимё технологиялари ва нанотехнологиялар фанлари бўйича Илмий-техник кенгаши аъзоларининг ҳам фаол иштироки таъминланиши юзасида топшириқлар берди.


“Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги фан йўналишлари бўйича Илмий-техник кенгашлар ва Эксперт гуруҳлари тўғрисида”ги Низомга биноан Илмий-техник кенгашлар таркиблари ҳар 3 ойда ротация қилиниши ҳақида тўхталди. Мажлисда ИТК таркибидан чиқариладиган ва киритиладиган аъзолар юзасидан фикр-мулоҳазалар бўлиб ўтди ва ИТКнинг янги таркиби тасдиқланди.


И.Абдурахмонов Жаҳон банкидан ажратилган маблағлар учун хорижий валютада молиялаштирадиган лойиҳалар танлови ўтказилиши режалаштирилаётгани муносабати билан ушбу йўналишда ҳам аниқ таклифлар берилиши, бунда хорижлик олимлар ва чет элдаги ватандошлар билан ҳамкорлик қилишда алоҳида аҳамият берилиши ҳақида гапирди.


Мажлис кун тартибида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев раҳбарлигида 2020 йил 31 январь куни илм-фанини ривожлантиришга бағишлаб ўтказилган йиғилиш ҳамда геология соҳасидаги илмий-тадқиқот муассасаларига ташриф давомида берилган топшириқлар ижроси, шунингдек Кимё технологиялар ва нанотехнологиялар фанлари бўйича Илмий-техник кенгаши таркибининг ротацияси ва Кимё технологиялар ва нанотехнологиялар фанлари бўйича Илмий-техник кенгаши раҳбариятини сайлаш масалалари кўриб чиқилди.