Янгиликлар

Давлат илмий-техника дастурлари доирасида бажариладиган илмий ва илмий-техник лойиҳалар танловлари  натижалари

 

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги Ҳайъатининг 2019 йил 26 августдаги 12-сон баёнига асосан 2019-2021 йилларда амалга ошириладиган бажарилиши икки йилга мўлжалланган давлат амалий тадқиқотлар илмий-техника дастурларига киритиладиган илмий лойиҳалар, 2019-2022 йилларда амалга ошириладиган бажарилиши уч йилга мўлжалланган давлат амалий тадқиқотлар илмий-техника дастурларига киритиладиган илмий лойиҳалар 2019-2021 йилларда амалга ошириладиган инновацион илмий-техника дастурларига киритиладиган илмий-техник лойиҳалар рўйхати тасдиқланди.

 

 

2019-2021 йилларда амалга ошириладиган бажарилиши икки йилга мўлжалланган давлат амалий тадқиқотлар илмий-техника дастурларига киритиладиган илмий лойиҳалар

РЎЙХАТИ

 

 

Лойиҳа рақами ва номи

Ижрочи ташкилот

Лойиҳа раҳбари

Қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳит муҳофазаси фанлари

1.

ФЗ-201301101 – Ўзбекистон шароитида она асаларини сунъий усулда уруғлантириш технологиясини ишлаб чиқиш

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминотини илмий ишлаб чиқариш маркази Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти

қ-х.ф.н.

Тўраев Омон Сафарович

Кимё технологиялар ва нанотехнологиялар

2.

Сув ресурслари ва минерал ўғитлар тежовчи гидрогель полимерини ишлаб чиқиш ҳамда янги турларини синтез қилиш**

Наманган муҳандислик-технология институти

т.ф.н., доц. Шерқўзиев Дониёр Шермаматович

 

 

2019-2022 йилларда амалга ошириладиган бажирилиши уч йилга мўлжалланган давлат амалий тадқиқотлар илмий-техника дастурларига киритиладиган илмий лойиҳалар

РЎЙХАТИ

 

 

Лойиҳа рақами ва номи

Ижрочи ташкилот

Лойиҳа раҳбари

Қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳит муҳофазаси фанлари

1.

ФЗ-201905214 – Чўл шароитларида ўсадиган кўп йиллик озуқабоп буталар уруғлик кўчатзорларини (питомник) яратиш

Тошкент давлат аграр университети

қ-х.ф.д. (PhD) Намозов Нормамат Чориевич

2.

ФЗ-201904273 – Республиканинг турли тупроқ-иқлим шароитларига мос узумнинг агробиологик хусусиятларини ўрганиш асосида экспортбоп хўраки ва истиқболли техник навларни яратиш

Ўсимликшунослик илмий- тадқиқот институти

қ-х.ф.н. Арзуманов Аркадий Шагенович

 

 

 

2019-2021 йилларда амалга ошириладиган инновацион илмий-техника дастурларига
киритиладиган илмий-техник лойиҳалар

рўйхати

 

Лойиҳа рақами ва номи

Ижрочи ташкилот

Лойиҳа раҳбари

Кимё технологиялар ва нанотехнологиялар

1.

ФЗ-2018120718 – Саноат чиқиндиларини қайта ишлаш асосида риформинг жараёни чиқиндиларини зарарсизлантириш адсорбентини олиш технологиясини ишлаб чиқиш

Юқори технологиялар маркази

физ-мат.ф.н.
Маматкулов Шавкат Исроилович

2.

ФЗ-201905172 – Маҳаллий хомашё ва саноат чиқиндилари асосида фенолформальдегид смоласини ўрнини босувчи композицион полимер боғловчини олиш  технологиясини ишлаб чиқиш ва ўзлаштириш

Ислом Каримов номидаги ТДТУ ҳузуридаги “Фан ва тараққиёт” ДУК

 

к.ф.н.

Бабаханова Мухида Гулямовна

Қишлоқ хўжалиги ва атроф-муҳит муҳофазаси фанлари

3.

ИЗ-201907189 – Ўзбекистонда соф зотли қорабайир отларининг генетик банкини шакллантириш ҳамда давлат наслчилик китоби ва унинг электрoн маълумотлар базасини яратиш

Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси

қ-х.ф.д. Соатов Ўткир Ражабович

Архитектура, қурилиш, дизайн ва шаҳарсозлик фанлари

4.

ФЗ-201902192+201902197 – Қўнғирот-Мўйноқ автомобиль йўли ёқаларининг инновацион ландшафт дизайни ечимини ишлаб чиқиш

Тошкент архитектура-қурилиш институти

меъморчилик ф.д., проф. Ахмедов Мухаммад Қосимович