Янгиликлар

Халқаро беғараз грант маблағларини жалб этиш бўйича ишлар муҳокама қилинди

6 февраль куни Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов раислигида ташқи беғараз грант маблағларини жалб қилиш борасида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда вазир ўринбосарлари, бошқарма ва бўлим бошлиқлари ҳамда вазирлик таркибидаги ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

Иштирокчилар грантларни жалб қилиш масалаларини муҳокама қилиб, хусусан вазирлик фаолиятининг бу йўналишида мавжуд муаммоларни таҳлил қилдилар.

Инновация ривожланиш вазирлигида 2020 йилда ташқи беғараз грантларни жалб қилиш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб жорий йил 10 январда тасдиқланган. Бунда, умумий қиймати 219 млн. АҚШ доллари бўлган 21 та лойиҳани амалга ошириш белгиланган. Хусусан, 216 млн. АҚШ доллари қийматида кўриб чиқилиши талаб этиладиган 12 та лойиҳа; 1,5 млн. АҚШ доллари қийматида амалга ошириладиган 7 та лойиҳа; 1,5 млн. АҚШ доллари қийматида истиқболли 2 та лойиҳа устида ишлар олиб борилмоқда.

Бажарилган ишлар натижасида йил давомида ташқи беғараз техник кўмак маблағларини жорий йилда жами 7653 минг АҚШ долл.,шу жамладан I-чоракда 290 минг АҚШ долл., II-чоракда 250 минг АҚШ долл., III-чоракда 858 минг АҚШ долл. ҳамда IV-чоракда 6255 минг АҚШ долл. жалб қилинишини прогноз қилиш мумкин.

Жорий йилда Инновацион ривожланиш вазирлиги Ислом тараққиёт банки, ЮНЕСКО, Канада ташаббусларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси (CFLI), HORIZON, ERASMUS, ISTC, USAID, UNDP, UNEP, Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, KOICA, Европа Иттифоқи, JICA каби халқаро ташкилоталари томонидан эълон қилинадиган лойиҳалар бўйича беғараз грант маблағларини ўзлаштирилишини режалаштирган.