Янгиликлар

Хитой уруғчилик уюшмаси билан ҳамкорлик масаласи муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 4 декабрь куни Инновацион ривожланиш вазири биринчи ўринбосари Шароф Ражаббоев Хитойнинг Шинжон қишлоқ хўжалиги фанлари академияси қошидаги “China Seed Association” Хитой уруғчилик уюшмаси вакилларидан иборат делегацияни қабул қилди.

Ш. Ражаббоев делегация раҳбари, “China Seed Association” Хитой уруғчилик уюшмаси Президенти Ху Баомин билан техник экинлар уруғи ва агротехнологиялар ишлаб чиқариш соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича музокаралар олиб борди. Хитой уруғчилик уюшмаси жаҳон уруғчилик федерацияси аъзоси бўлиб, Осиё-тинч океани уруғчилик уюшмаси аъзоси ва ижроия қўмитаси аъзоси.

Учрашувда иштирок этган Join Hope Seeds Co., LTD компаниясининг президенти Ше Ятау ўзи раҳбарлик қилаётган компания фаолияти ҳақида сўз юритаркан, мазкур йирик уруғчилик корхона 2003 йилда ташкил этилганини, унинг 4 та шўба корхонаси ҳамда 4 та уруғлик илмий-тадқиқот институтини ўз ичига олишини маълум қилди. Томонлар пахта, ғалла ва мойли экинлар уруғларини етиштириш, селекция қилиш ва қадоқлашни ўз ичига олувчи ишлаб чиқариш жараёнини Ўзбекистонлик ҳамкорлар билан йўлга қўйиш истиқболларини муҳокама қилдилар.